Назарбоевнинг таклифини Россия қўллаб-қувватлайдиганга ўхшайди


Бундан бир неча кун аввал Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойнинг Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) доирасида нақд пул билан қилинмайдиган ўзаро тўловномаларни амалга оширишни осонлаштирадиган умумий валюта киритиш, унинг номини “евраз” ёки “евразия” (Европа Иттифоқининг «евроси»сига тақлид қилиб бўлса керак) деб қўйиш таклифи оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганди. РИА «Новости» агентлигининг хабарига кўра, кеча умумий масалалар бўийича матбуот конференцияси ўтказган Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нурсултон Назарбойнинг бу фикри давом эттирилиши кераклиги ва у ЕИҲ доирасида муҳокама қилинажагини билдирди.

Маълумки, қозоқларнинг президенти турли таклифлар билан чиқишда устаси фаранг бўлиб кетган. Уларнинг кўпчилиги қоғозда қолиб кетаверади. Масалан ўтган йили унинг Европа Иттифоқи ғоясига ўхшатиб Марказий Осиё Бирлиги тузиш ҳақидаги таклифи катта шов-шувга айлантирилганди. Унга жавобан “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бундай таклиф “Бирлик”нинг 2003 йилдаги қурултойида қабул қилинган махсус резолюцияда биринчи марта тилга олингани, демак, “Марказий Осиё Бирлиги” атамасининг муаллифи “Бирлик” эканлиги, бу таклифни амалага ошириш учун авваламбор Марказий Осиё давлатлари умумий қадриятларга асосланиши лозимлиги, бу хусусда гапирмаётган Нурсултон Назарбой масалага жиддий ёндошмаётганини “Ҳаракат” журналида босилган