Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
23:30 — Обама Америка ва америкаликлар виждонидаги қора доғни ювиш ниятида
АҚШ президенти Барак Обама, Гуантанамода жойлашган маҳбуслар лагерини бекитиш ҳақидаги қарорни президент этилиб сайлаган кунининг иккинчи куни эълон қилди.
Бу қадамнинг қанчалик катта аҳамиятга эгалигини шундан ҳам тушунса бўлади. Чунки демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларини ўз ташқи сиёсатининг ажралмас қисми деб эълон қилиб келган АҚШ давлати, демократик мамлакатларга хос бўлмаган қамоқхоналар ташкил қилди ва бу қамоқхоналарда ғайри инсоний усулларни маҳбусларга қарши ишлатди. Бу — АҚШ сиёсатчиларининг демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапларига бутун дунёда ишончсизлик уйғотди.

“Бирлик” раҳбари Абдурахим Пўлат қайта-қайта гапириб келгандек, қилинган сиёсий хатолар тан олиниб, улар учун кечирим сўралмаса ва хатоларни тузатилиб, керакли хулосалар чиқарилмаса, бу каби хатолар яна қайта қилинаверади. Муҳими шуки, қилинган хато бошқалар учун дарс бўлмайди.
АҚШ президенти Барак Обама Гуантанамо Американинг обрўсини бутун дунёнинг кўзи олдида туширадиган даражадаги хато эканлигини тушунди, бу қилинган ишлар нотўғри эканлигини феълан тан олди ва бу хатоларни тузатишга киришди. Бу мақтовга лойиқ қадам.
Охирги кунлари маҳбусларга қийноқлар ишлатган давлат хизматчиларини жавобгарликка тортиш ва қийноқлар ишлатиш ҳақидаги буйруқларни берган мансабдор шахсларни аниқлаш масаласи АҚШда очиқ муҳокама қилинмоқда. Ва аниқки, АҚШ дунё жамоатчилиги олдида ўзини оқлаш учун бу йўналишда демократик давлатларга хос қадамлар қилишга мажбур бўлади ва қийноқлар ишлатишга рухсат берган ва қийноқлар ишлатган одамларни жавобгарлига тортади.
Ўзим собиқ маҳбус бўлганим учун, қамоқхона ва лагер нима эканлигини яхши биламан. Гуантанамодаги ваҳшийликлар ҳақида Швецияда ъэлон қилинган бир мақолани таржима қилар эканман, Ўзбекистонда Жаслик номли лагер бор эканлигини ҳам эсдан чиқармадим. Чунки, Жасликдаги маҳбусларга қарши ишлатилаётган ваҳшийликлар Гуантанамодагидан минг баробар даҳшатлироқ.
Яна бир нарсага ишонаман. Бир кун келиб Ўзбекистон қамоқхоналарида ва лагерларида қийноқларни ишлатишга буйруқ берганлар ва қийноқларни ишлатганлар жавобгарликка тортилади. Шундай кунни яқинлаштиришга бизга демократия ёрдам бериши мумкин. Ҳозирда Ўзбекистон ичида демократия учун курашаётган фақат “Бирлик” Партияси бор. Агар биз Ўзбекистонда демократия ғолиб бўлишини истасак, “Бирлик” атрофида бирлашишимиз керак ва ватанимиз ичидаги бирликчиларга ёрдам беришимиз керак.
Қамоқда ўтиргандаги тажрибамдан биламанки, ҳатто бир камерада ўтирган маҳбуслар қамоқхона ҳаётида қатнашишига қараб икки тоифага бўлинар эди. Биринчи тоифадаги маҳбуслар бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлишмас эди. Мен хам бефарқ бўлмайдиганлар тоифасидан эдим. Қамоқхонада хам маҳбусларнинг ҳуқуқлари учун курашиб аризалар ва мурожаатлар ёзиб норозилигими билдирар эдим.
Мен бундай қилганимни танқид қилиб, ўзи қамоқда жим ўтирган Сафар Бекжон бир китобида “Пўлат Охуннинг қилган ишлари бефойда куч сарфлаш эди”, деб мени танқид қилибди. Чунки, унинг ўзи иккинчи тоифадаги маҳбуслардан эди. Улар томошабин эдилар, холос. Шундайларни биз йўловчилар (пассажирлар) деб атар эдик. Бундай маҳбуслар фақат ўзларининг қорни ҳаётини уйлашарди.
Ҳозирда биз, “Бирлик” фаоллари юрт ташқарисида ва юрт ичида демократия учун кураш олиб боряпмиз. Лекин атрофимизда томошабин йўловчилар жуда кўп экан. Бундай одамларни кўпини шахсан танийман, бу одамлар Америка, Канада, Швеция ва бошқа давлатларда яшайди. Улар ўзларини ўзбек муҳолифатчисиман деб атайди, лекин аслида улар фақат йўловчилар (пассажирлар), холос.
Биродарлар! Ҳаётда томошабин бўлиб ўтиб кетманглар. Бизга қўшилинглар ва биз билан биргаликда демократия учун курашинглар. Интернетда саҳифа очиб олиб курашмаяпман деб ўйламанглар, бу иш ёш болани хам қўлидан келади. Бефарқ, томошабин-пассажир бўлиб қолишингиз Гуантанамо ва Жасликларни ривожланишига ёрдамчи бўлишингизга олиб келади.
Мен Гуантанамодаги аҳвол ҳақида Швециянинг Svenska Dagbladet газетасида шу 22 февраль куни чиқарилган бир мақолани рус тилига таржима қилдим. У — воқеаларга бефарқ томошабин бўлиб қолишни хоҳламаган америкалик Кристофер Арендт ҳақида.
Алоҳида айтишим керакки, мен терористларни оқламоқчи эмасман. Лекин, террористлар ҳам, агар уларнинг террористлиги исботланса, замонавий ҳуқуқий нормлар асосида жазоланиши керак.
Бу эркин ва қисқартишлар билан таржима қилинган мақоланинг номи “Махбуслар соқчиси”. У билан сайтимизнинг
