Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Бирлик”чи Дилмурод Муҳиддин уйланди
Кеча “Бирлик” фаоли ва “Эзгулик” жамиятининг Марҳамат туман бўлими раҳабари Дилмурод Муҳиддин уйланди. Маълумки, Дилмурод “Бирлик” Партиясининг Андижонда тинч аҳолининг ўққа тутилишини қораловчи баёнотини тарқатишда айбланиб, бур гуруҳ партия фаоллари билан 2005 йилнинг май ойи сўнгида ҳибсга олинган ва 2006 йилнинг январь ойида 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ўтган йилнинг охирида у амнистия билан озод қилинди.
Тўй арафасида “Бирлик” Партияси раисининг ўрибосари Ҳамдам Сулаймон ва партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Саиджаҳон Зайнобиддин Димуроднинг уйида бўлиб, “маслаҳат оши” каби катталарнинг йиғилишида иштирок этишди, Дилмуродни ва унинг ота-онасини тўй билан табриклашди, “Бирлик” номидан тўяна беришди. Дилмуроднинг Марҳамат ва Шаҳрихон туманида яшайдиган бирликчи дўстлари тўй куни у билан бирга бўлишди.
Келин-куёвни табриклаймиз, уларга бахт-саодат тилаймиз.
