Европа Иттифоқи Белорусияни қучоғига олди, Россия ва Туркияни олишни ўйламоқда, Ўзбекистон тайёрланиши керак

Шу йил 19 февралда Европа Иттифоқининг Умумий ташқи масалалар ва хавфсизлик бўйича бош вакили Хавьер Солана Белорусияга расмий визит билан келгандан кейин, кутилганидек, анча вақтдан бери музлатиб қўйилган ЕИ-Белорусия муносабатлари қайтдан жонланабошлади.

Кеча ЕИ бу мамлакатни расман “Шарқ Хамкорлиги” программасига киритганини эълон қилди. “Шарқ Хамкорлиги” ЕИ билан Жанубий Европа ва Кавказ мамлакатларини (Арманистон, Озорбайжон, Белоруссия, Гуржистон, Молдова и Украинани) бирлаштирувчи кўпмиллатли форумдир. “Шарқ Хамкорлиги” программасининг мақсади – бу мамлакатлар ўртасида эркин савдо зонаси ташкил қилиш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва виза режимини осонлаштириш.

“Шарқ Хамкорлиги” программасига кириш ЕИ аъзоси бўлиш учун дарҳол имконият яратмайди, аммо унга кирувчи мамлакатлар ўртасида сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтиради. Бу программа расман шу йил 7 майда бўладиган саммитда фаолият бошлайди. Программа бўйича 6 собиқ Совет жумҳуриятига 2013 йилгача 350 миллион евро ёрдам бериш кўзда тутилган.

Франс Пресс агентлигининг Франция Ташқи ишлар вазиири Бернар Кушнерга асосланиб хабар беришича, бу программа доирасидаги мухокамаларга Россия ва Туркияни ҳам тортиш назарда тутилаётган экан.

Хуллас, Европа Иттифоқининг ўз таъсир доирасини Шарққа кенгайтириш сиёсати қадамма-қадам ривожланиб бормоқда. Бу Альянснинг сўнги йиллардаги қадамларидан тушунса бўладики, унинг келажакдаги мақсади – Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонни ўз орбитасига тортиш.

Ўзбекистоннинг демократик мухолифати бу сиёсатни тўлаб қўллаб қувватлайди. Маълумки, “Бирлик” Партияси бу хусусда махсус баёнотлар эълон қилган ва ўз позициясини Хольвер Соланага йўллаган мактубида очиқлаган. Хольвер Солананинг маслаҳатчиси Энрика Мора Абдураҳим Пўлатга йўллаган жавоб хатида “Бирлик”нинг позициясини олқишлаган ва бу масалаларда алоқа қилиб туришга чақирганди. Бу хусусдаги тафсилий маълумотлар билан “Ҳаракат” журналида эълон қилинган