“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти ўз одамларига дивиденд тўлолмаяпти

“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятига қарашли “Челак пахта заводи” очиқ ҳиссадорлик жамиятининг 2008 йил май ойида бўлган умумий мажлисининг қарорига кўра, акциядорларга 2007 йил учун дивидендлар дарҳол тўланиши керак эди. Лекин мана 2009 нинг февралидан 10 куни ўтдики дивидендлардан дарак йўқ, дейди акциадорлардан бири – “Бирлик” Партиясининг Самарқанд вилоят ташкилоти раиси Холиқназар Ғани.

Бугун “Бирлик” фаоли шу масала бўйича “Ўзпахтасаноат” жамиятнинг Самарқанд вилоят бошқармасига телефон қилди. У ердаги мутасадди ходим: “Нима деяпсиз, дивиденд тугул ишчиларимизга 2-3 ойдан бери иш ҳақларини тўлай олганимиз йўқ. Буёғи кризис, пахтамиз сотилмаяпти…”, деди.

Кўринишидан, “Ўзпахтасаноат”нинг вакили Ислом Карим бошқараётган Ўзбекистонда кризис-призис деган нарса бўлиши мумкинмаслигини тушунмайдиганга ўхшайди.