Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Россия “Иваново ўзбекларидан” 2 кишини Ўзбекистонга бермаса, улар ҳам Ҳотам Ҳожиматов каби ўзбек демократларига қарши курашишадими?
Москвадаги “Фуқаролар ҳамкорлиги” ташкилотининг “Марказий Осиёдаги сиёсий қочқинларга ёрдам программаси” раҳабари Елена Рябининанинг бугун тарқатган хабарида айтилишича, Россия Олий Суди икки ўзбек – Абдуллажон Исоқов ва Абдумуталлиб Каримовни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш хусусида қарор чиқарибди. Исоқов Россия фуқаролигини олган, лекин, суд буни тан олмаган, Каримов эса, қочқин мақоми олиш учун тегишли идораларга мурожат қилган бўлса ҳам, ҳали бу масалада қарор чиқарилмаган. Бунинг устига, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди систематик қийноқлар қўлланиладиган Ўзбекистонга бу ики одамни экстрадиция қилмаслик ҳақида қарор чиқарган.
Шуларни ҳисобга олса, Россия судининг қарори адолатдан узоқ ва Европа судининг қарорларини тан олиш бўйича Росиянинг ўзи имзолаган конвенцияни бузишдир.
Ўзбекистонда сиёсий қарашлари фарқли бўлганлар ва диндорлага қарши репрессив кампания олиб борилаётгани бутун дунёга маълум. Бу шароитда, ҳамма демократия тарафдорлари режимнинг репрессиясига учраган инсонларга нафақат ҳамдардлик билдиришлари, балки уларни ҳимоя қилишлари шарт.
Аммо, минг афсуски, бу масаланинг бошқа тарафлари ҳам диқатга сазовор бўлмоқда. Маълумки, “Иванова ўзбеклари” гуруҳидан бўлган Ҳотам Ҳожиматов ўзбек демократларининг, хусусан, “Бирлик” фаоларининг ёрдами билан Украина орқали Швецияга келиб олгандан кейин қилаётган ишлари одамни ўйлантириб қўяди. У ўзи очган “Ватандош” сайтида “Бирлик” Партиясининг демократик позициясига қарши кампания олиб бориш билан машғул.
Яқинда “Ҳаракат” сайтида Туркияда Ислом динига тегишли баъзи муаммолар билан боғлиқ хабарлар эълон қилингандан кейин, бу хабарга ва хабардаги воқеаларга мутлақо алоқаси бўлмаган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга қарши “Ватандош” сайтида чиқарилган ифлос ва антидемократик мақолалар ҳам “Иванова ўзбекларнинг” кимлиги устида саволар уйғотиши табиий. Улар ҳам Ҳотам Ҳожиматов каби ислом фанатиклари бўлишса, уларга қарши қўйилаётган диний экстремизм айбномаларида жон бормасми?
Агар ўзбекистонлик ислом фанатикларини узоқ Туркияда бўлаётган воқеаларни хабар қилиш шунчалик ғазабга келтирса, улар биринчи имкон бўлиши билан, ҳамма демократларни тошбўрон қилмайдиларми? Кўринишидан қиладилар.
