Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Абдураҳим Пўлат: “Иваново ўзбеклари” иши бўйича баъзи мулоҳазалар
Бугун Москвадаги “Фуқаролар Ҳамкорлиги” жамиятининг хабаридан маълум бўлишича, Страсбурга жойлашаган Инсон ҳуқуқлари Европа суди “Иванова ўзбеклари” деб номланган иш бўйича қарор қабул қилибди. Сайтимиздаги бу ҳусусдаги хабарни эшитиб жуда қувондим. Европа судининг Европага алоқаси бўлмаган ўзбеклар ишида ҳам инсон ҳуқуқларига оид халқаро принципларни ҳимоя қилаётгани мақтовга сазовор иш.
Айни замонда, бу ишнинг на “Фуқаролар Жамияти” на Европа Судига маълум бўлмаган баъзи жиҳатларини тилга олиш лозим деб ҳисоблайман.
“Фуқаролар Ҳамкорлиги” жамияти вакили Елена Рябининанинг хабаридан ҳам айтилганидек, “Иваново ўзбеклари”дан бири Хотам Хожиматов ҳозир Швецияда яшайди. У бу ерга келгандан кейин, ҳамма ўзбек мухолифатчиларига хос бўлган касаликка дучор бўлди ва ҳақиқий кураш ўрнига “Ватандош” номли сайт очиб олиб, уни юритиш бтилан овора. Мен сайт очишни қораламайман, лекин фақат сайт билан овора бўлишни айб деб ҳисоблайман.
Бунинг устига “Ватандош” сайти асосан “Бирлик”га қарши ғийбатлар саҳифасига айлангани ачинарли ҳолдир. Ҳозир Ўзбекистондаги мавжуд режимга қарши курашаётган, дин эркинлигини қайта қуриш йилларидан бери демократик йўллар билан ҳимоя қилишга интилаётган ягона ташкилот “Бирлик” Партияси эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Шу шароитда “Бирлик”ка қарши курашиш Ўзбекистондаги режимга ёрдам беришдир.
“Иванова ўзбеклари” ва уларни ҳимоя қилаётган рус демократлари (уларнинг кўпчилиги менинг дўстларим) Хотам Хожиматовнинг ишларидан хабарлар йўқ. Чунки, биз бу хусусда ўз сайтимизда кўп марта ёзган бўлсак ҳам, масалани халқаро савияга чиқармадик. Лекин, бу масалалар куни келиб ҳаммага маълум бўлади, биз истасак-истамасак маълум бўлади. Ана ўшанда, ҳамма “Иваново ўзбеклари” Хотам Хожиматов каби ислом фанатиклари ва демократия душманларими, “Бирлик” душманларими, деган савол ўртага чиқади.
