Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Тожикистон ва Қозоғистон, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, Россиядаги ўз ватандошларининг тақдирига бефарқ эмас
Охирги кунларда Москвада бир Тожикистон ва бир Қозоғистон фуқароси ваҳшийларча ўлдирилди. Иккала қотиллик ҳам скинхедлар тарафидан қилингани тахмин қилинмоқда. Бу икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирликлари Россия ҳукуматига расмий нота билан мурожаат қилиб, бу қотиллик ҳоллари бўйича жиддий тергов олиб боришни ва қотилларни жазолашни талаб қилдилар.
Ваҳолангки, Россиянинг турли шахарларида ўнлаб ўзбек фуқаролари ўлдирилганда, Ўзбекистон ҳукумати оғзини ҳам очган эмас.
Хуллас, Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик” Партиясининг чет элда яшайдиган ватандошларнинг муаммолари билан шуғулланувчи вазирлик тузиш ҳақидаги таклифини инобатга олмасдан , чет элда вақтингча яшашга мужбур бўлиб қолаётган ўз фуқароларининг тақдирига бефарқлигини сурбетларча намойиш қилмоқда.
