Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Бирлик” фаоллари қурбонлик бағишларига ҳомийлик шакли бердилар
Маълумки, Ислом удумларига кўра, қурбонликни бошқа ёрдамга муҳтожларга бериш мумкин. Бу ёрдам қандай ишлатилиши ҳақида Ислом уламолари ўртасида ҳам умумий фикр йўқ. Баъзилар қурбонлик ёрдами фақат қурбонлик учун ишлатилиши кераклигини айтишса, бошқалар қурбонлик ҳар қандай хайрли ишга ишлатилиши мумкинлигини гапиришмоқда. Бу хусусдаги бахслар давом этаркан, ҳаётни тўхтатиб бўлмайди. Ўзбекистонда қилиниши керак бўлган хайрли ишлар кўп, уларни бажариш учун кимларнингдир ёрдами керак.
Шу нуқтаи назардан келиб чиққан “Бирлик” Партияси фаоллари Абдураҳим Пўлат (партия раиси, АҚШда яшайди), Пўлат Охун (партия раиси ўринбосари, Швецияда яшайди) ва Акбарали Ориф (партиянинг Андижон вилояти ташкилоти собиқ расиси, Данияда яшайди) ўз қурбонликларини (тўплам 500 доллар) Ўзбекистонда дин эркинлиги учун ҳам амалда фаолят олиб бораётган “Бирлик” Партияси тарафидан очилган ҳомийлик фондларига топширишга қарор қилдилар.
Пўлат Охуннинг ташаббуси билан бошланган бу кампанияга Канадада яшайдиган ёзувчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Холдор Вулқон ҳам қўшилишини билдирди.
Уларга қўшилиб, миллат ҳуррияти ва дин эркинлиги учун Ўзбекистон ичида курашаётганларга ҳомийлик/спонсорлик қилиш ниятидагилар учун керакли маълумотларни эслатамиз.
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
