Васила Иноятнинг Европа сафари давом этмоқда


ЕХҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирларининг 3-4 декабрда Финландия пойтахтидаги учрашуви олдидан нодавлат ташкилотларининг вакиллари учун уюштирилган тадбирларда қатнашиш мақсадида 1 декабрда Хельсинкига келган “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамиятнинг раиси Васила Иноят у ердан Брюсселга ўтди. У Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги муносабати билан Европа Иттифоқи ва ЕХҲТ ташкил қилган турли учрашувлар ва конференцияларда иштирок этади, Ўзбекистондаги бугунги аҳвол билан европаликларни таништиради.

Васила Иноят бу тадбирлар программасига кўра, Германия ва Швецияда ҳам бўлиб, янги йил арафасида Тошкентга қайтади. Кеча у партия раиси Абдураҳим Пўлат билан гаплашди. Улар Европаладаги учрашувларда кўтарилиши керак бўлган муаммолар ва мухолифатнинг шу кунлардаги тактикалари хусусида маслаҳатлашдилар.