Ботир Норбой автоҳалокатга учради, ўртача оғирликдан тан жароҳати олди


Кеча “Бирлик” Партияси Тошкент шаҳар ташкилоти конференциясига тайёргарчилик ишлари доирасида ўтказилиши мўлжалланган йиғилишда қатнашиш учун келаётган таниқли мухолифатчи, профессор Ботир Норбой ўтирган автомашина Тошкент – Чимкент йўлида ҳалокатга учради. Икки-уч ағдарилиб кетган автомабилдаги сафдошимиз бахтли тасодиф туфайли омон қолди ва Сариоғоч шифохонасига келтирилди. У кишининг қўли чиққан, танада бошқа ўртача оғирликдаги жароҳатлар бор. У билан гаплашар эканман, ҳамроҳларининг тақдирини сўрашга кўнглим бормади, дейди мухбиримиз.

Ботир Норбойнинг қўли гипсланган, танасида кучли оғриқ борлигини айтди. Шунга қарамай Юсуф Жуманинг қизи Феруза билан учрашажагини, мутасадди идораларга мурожаат қилиши ҳамда жамоатчилик вакилларига шоирни озод қилиш бўйича имзолар йиғишини айтди.

Ботир Норбой партия раиси Абдураҳим Пўлат билан ўтган кунги телефонда гаплашганда Тошкентдаги йиғилиш хақида хабар олган ва раисининг таклифи билан у ерга келаётганди. Лекин, мажлис бошқа бир сабабалар билан ўтказилмади.

Шу аҳволига қарамасдан, Ботир Норбой “Эзгулик” жамияти Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 60 йиллигига бағишлаб 28 ноябрда Тошкентда ўтказаётган халқаро конференцияга етиб бориш ниятида.