“Ҳаракат” журналининг бу йилги 3-чи сони сайтда

Аввалги хабарларимиздан бирида “Ҳаракат” журналини чоп этиш ва унинг навбатдаги сонларини сайтимизга қўйишда оқсоқликлар бўлгани, ҳозир ишлар тузатилаётганини билдиргандик. Шу йўналишлаги ишлар давом этмоқда. Бугун “Ҳаракат” журналининг навбатдаги 2008 йил 3 (72) сони сайтимизга қўййилди. Унда “Бирлик” Партиясининг навбатдаги қурултойига тайёрланиш жараёнларининг қандай кетаётганлиги, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига доир аҳволни ёритувчи бир қатор мақолалар бор.

Журналнинг “Адабиёт” рукнида ёзувчи Холдор Вулқоннинг “Олисларда ёнган чироқлар” қиссасининг охирги қисми эълон қилинган. Қиссада муаллифнинг ёшлик йиллари, мухолифатдаги ва ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятидан тортиб, бу кунларда Канадага сиёсий қочқин сифатида келишига қадар тарихий воқеалар қаламга олинган.

Журналнинг “Кечагина ўтган кунлариимз” бўлимида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг “Бирлик”нинг тузилиш йилларига оид хотиралари ва мухолифатнинг бу кундаги фаолиятига оид фикрларини ўз ичига олувчи мақоласи бор.

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг бугунги аҳволи хусусидаги “Эзгулик” жамиятнинг баёноти ва Уюшманинг келажаги хақидаги фикрлар билан “Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг тақдири” номли мақолада танишиш мумкин.