Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Сайтимизга келган бир хат ва Абдураҳим Пўлатнинг жавоби
Бугун сайтимизга келган хат асосан Абдураҳим Пўлатга тегишли бўлгани учун хатнинг матни ва Абдураҳим Пўлатнинг жавобини эълон қилмоқдамиз.
Хат: Ўзбекистон халқ харакати «Бирлик» Партиясининг Марказий Кенгашига очиқ хат
Ассалому алайкум хурматли марказий кенгаш азолари. Хатимзни очиқ ёзаётганимизни сабаби хаммага аён кўпчилик кенгаш аъзолари юрт ташқарсига чиқиб кетишганлигидадир, қолаверса биз айтмоқчи бўлган муоммонинг беркитадиган ери хам йўқ.
Бирлик партиясининг Интернет сахифаси ва Харакат журналини ,партиямизнинг ғояларини ва асил мақсадларини кенг жамоатчиликга етказиш учун ташкил қилганмиз. Афсуски сайтни бошқаришни партия раисига ишониб катта хато қилган эканмиз. Хечдан кура кеч,- дейди халқимиз, партия раиси А Пулатовни «Харакат» журнали тахририятидан ва Интернет сахифасини бошқарувидан четлаштиришни талаб қиламиз, бунга етарли далиларимиз бор ва қуида исботлаб берамиз.Давогар суст булса қози муттахам деган мақол бекорга айтилмаган. Хеч ким диктатор булиб туғилмайди уни лоқайд ва лаганбардор одамларни узи яратади.
Мана биз хам битта диктаторни яни А Пултов тимсолида яратиб қўидик. Натижада Харакат журнали ва Интернет сахифамиз А.Пулатов томонидан хусусйлаштирлиб, иғво ва тухматлар яратиб тарқатадиган улкан фабрикага айланиб қолди. Партия фаоллари томонидан жўнатилган мақола ва таклифлар «хўжайин» томонидан қаттиқ цензура қилина бошлади,партия аъзоларини ёзган маqола ва таклифлари Пулатовни манфаатларига зид булса босиб чиқарилмайди ёки ўзгартириб ўз манфатига мослаб элон қилинади, биз эса жим турамиз. Қани гапириб кўрайликчи эртага Бирликни Интернет сахифасида бизни тўгримизда тушимизда хам кўрмаган айблар билан айбланамиз. Партияни обрўсини тўкаётганлигини раисга айта олганларни кўпчиликги аллақачон хар хил тухмат ва игволарга учраб партиядан кетишга мажбур булганлар.
Бирликни Интернет сахифаси орқали партияни виждонли ва ўз фикрига ега булган фаоллари Бахром Хамроев ва Исмоил Дадажоновлар хақида булмағур тухматлар яни дунёнинг кўпгина мамлакатларида фаолияти тақиқланган Хизбут Тахрир харакатига азоликда АЙБЛАНИБ ,А.Пулатов томонидан мақолалрни сурункасига элон қилинаётгани ,Исмоил Дадажоновни нафақат Ўзбекистонда, бошқа мамлакатларда яшайдиган яқинлари, қариндош уруғлари хамда уларни яқиндан биладиган бошқа инсонларни МХХ тамонидан таъқиб қилинишларига сабаб булмоқда. Ўзбекистон МХХ тажрибасидан унумли фойдаланиб ўзига ноқулай бўлган партия аъзоларига нисбатан тухмат ва бухтонлар ишлатиб уларни партия сафидан чиқаришга уриниб келяпти….
Ўтган кунларда Толиб Ёқубов, Зохид Хақназаров, Дадахон Хасанов ,Ёдгор Обид, ва бошқалар бугун Бахром Хамроев ,Исмоил Дадажонов эртага кимларга навбат келар экан? Биз барча Бирлик партияси фаоллари ватанимизда демократик давлат қуриш учун курашга бел боглаган булсак аввал партиямизни ичида демократик рух ташкил қилиб олишимиз керак. Партиямизнинг низомини 5.3 бандида Партия раиси , раис ўринбосарлари ва партия котиби икки йилдан уч муддатга сайланиши мумкин деилган . Хозирги рахбарият низомда курсатилган муддатни ўтаб булишига озгина муддат қолди.Биз буладиган партя қурултойда низомга асосан ўзмизга янги ишчан кибр хаводан йироқ , таккабурликдан холи ,ўз манфатидан халқимизнинг манфаатларини устун қуя оладиган одамларни сайлаб олишимиз керак. Партия нашрларини ,Интернет сахифасини партияни мустақил матбуот марказини ташкил қилиб уларга топширишимиз керак деб хисоблаймиз ва талаб қиламиз.
Набижон Норбутаев МК аъзоси.
Рафиқ Ганиев партия фаоли.
Тулқин Қораев партия фаоли.
Муххиддин Қурбонов МК аъзоси.
Иномжон Бобохонов партия фаоли.
Улугбек Заинобиддинов партия фаоли
