Наманганда ёғ олшиш учун кураш

Совет даврида Наманган шаҳрининг микрорайонида Совет тумани ташкил этилган эди. 1991 йили шу ерда магазин очилганда, маҳаллий бирликчиларнинг талаби билан унга «Бирлик» номи берилади. 1999 йилгача бу ном ўзгармай турган эди. Кейинчлик у ўзгартирилса ҳам, халқ уни ҳалигача “Бирлик” номи билан атайди.

Бугун бу магазинда давлат томонидан киши бошига бир ойда бериладиган 400 грамм ёғ тарқатииладиган пайтда халқ орасида норозилик кўтарилди. Чунки магазинга ўтириб олган «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини вакили: “Ҳокимият қарори бор, ёғга пул топяпсизларми, аҳлатни йиғиштириб олишга ва пахта теришга жўнатилаётган мардикор аёллар учун пул беринглар. Бўлмаса ёғ йўқ” деб туриб олди.

Жанжал кучайиб боргач, фуқаролар шу яқинда яшайдиган “Бирлик” Партияси вилоят бўлимининг раиси, журналист Носир Зокирга мурожаат қилишди. Носир Зокирнинг суриштируви окибатида маҳала фуқаролар йиғини фаоли бу буйруқ ҳокимиятдан бўлаётганини айтди. Носир Зокир ҳокимиятга боғланиб, бундай зулм ҳеч қайси мамлакатда йўқлиги, бу воқеадан ҳозир бутун дунёни огоҳ қилиши ҳақида гапиргач, орадан 10 дақиқа ўтиб-ўтмас маҳала фуқаролар йиғини вакили кўздан ғойиб бўлди

Маҳаллада яшайдиганлар тиланчиларга бериладиган 400 грамм ёғларини олиб, Носир.Зокирга ташаккур билдиришди.