Абдураҳим Пўлат: Ўзбек демократик мухолифати сиёсий ҳомийлик масаласи билан жиддий шуғулланиши керак

Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш, шу йўл билан халқимизни фаровонликка қовуштириш учун ҳаракат қилаётган асосий куч – “Бирлик” Партиясининг фаолиятини ва ўзбек тилида ошкраликнинг ягона минбари бўлмиш “Ҳаракат” журналини молиявий қўллаб-қуватлашни ташкил қилиш мақсадида ўқувчиларимзга мурожаат қилиб, бу масалада ҳаммани бизга ҳомийлик/спонсорлик қилишга кўп марта чақирдим.

Сиёссий ташкилотларга ҳомийлик қилиш ривожланган жамиятлага хос нарса. Мақсадимиз Ўзбекистонда ривожланган жамият яратиш экан, келажак жамиятига хос жиҳатларни ҳозироқ, шакллантириш устида ишлашимиз керак.

Бу осон иш эмас. Ривожланган мамлакатларда сиёсий партиялар ёки ҳомийлар излаган ташкилотларнинг бу иш билан махсус шуғулланадиган одамлари бўлади. Ҳозирча ўзбек демократлари ичида бу масала билан ҳам фақат мен шуғулланаётганимни айтишдан мақсад фақат мақтаниш эмас, ўзимга ҳамкорлар қидиришдир.

Бу йўналишдаги ишларимиз давом этаверади. Ҳозир эса, анъанамиздан келиб чиқиб, бизга ҳомийлик қилаётганлар оз бўлса ҳам борлигини кўрсатувчи бир хабарни келтирмоқчиман.

Шу кунларда АҚШда яшайдиган янги ўзбек муҳожирларидан бири бизга 500 АҚШ доллари миқдорда ёрдам юборди. У ўзининг исми очиқланишини истамади. Унга ҳамма бирликчилар номидан самимий миннатдорчилигимни билдирдим.

Вақтдан фойдаланиб аввал ҳам айтиб келган гапларимни яна қайтараман ва қўлидан келган ҳаммани бизга ёрдам беришга, ўзбек тилидаги бирдан бир ошкоралик минбари бўлмиш “Ҳаракат” журнали ва ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-демократик ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига ҳомийлик қилишга чақираман.

Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳомийлик ёрдамининг миқдори ҳам муҳим, аммо бугун ҳар қандай ёрдам берилишининг ўзи бизни қувонтиради. Чунки, бугун ҳомийлик системасининг асослари, унинг анъаналари яратилмоқда. “Тома-тома кўл бўлар” деганларидек, кўпчилик бу ишга қўл урса, катта ишларга қодир бўламиз.

Ҳомийлик/спонсорлик қилиш ниятидагилар учун керакли маълумотлар қуйидагича.

1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958

Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2