Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Исми очиқланишини истамаган ҳомий: “Бирлик”нинг маҳоратига қойил қолдим
Сайтимиз ўқувчилари билишадики, “Ҳаракат” журналини чиқариш ва “Бирлик” Партиясининг фаолиятини молиявий қўллаб-қуватлашни истаганларга мурожаат қилиб, бизга ҳомийлик қилишга чақирдик. Табиий, чақириғимизга жавоб бера оладиганлар – асосан Европа ва АҚШда яшайдиган ўзбек муҳожирларидар. Уларнинг ичида молиявий жиҳатдан мyстаҳкам оёққа туриб олганлар кам. Шу сабабли “томчи-томчи кўл бўлар” деганларидек, ҳар кимни имкон доирасида ёрдам беришга чақирмоқдамиз.
Авваллари хабар берганимиздек, сўнгги йил ичида хайрихоҳларимиздан 2 минг доллар атрофида ёрдам олдик. Ёрдам пули АҚШда рўхатдан ўтган ташкилотнинг банк ҳисобида йиғилмоқда, демак, унининг қандай ишлатилишини назорат қилиш механизмлари маълум.
Тўғри, ҳозирча тўпланган фонд “Ҳаракат” журнали ва “Бирлик”нинг фаолиятини ривожлантириш учун жиддий асос бўлолмайди. Аммо, ўзбеклар ичида ҳомийлик анъаналари мутлақо йўқ эканлигини ҳисобга олсак, ишлар ёмон эмаслигини тан олиш керак бўлади.
Ҳомийлик анъаналарини яратиш бўйича ишларимиз давом этмоқда. Мақтанишга арзийдиган ўрнаклар ҳам йўқ эмас.
Куни кеча АҚШда бир неча йилдан бери кичик бизнес билан шуғулланаётган ўзбекдан 500 АҚШ доллари миқдорида ёрдам олдик. Исмини очиқлашни камтаринлик нуқтаи назаридан истамаган бу кишининг бизга ёзган қисқа мактубидаги қуйидаги сўзларни ўқувчиларимиз диққатига ҳавола қиламиз:
“Бирлик” амалда иш олиб бораётган ягона партия, “Ҳаракат” журнали бирдан-бир мустақил хабар органи эканлигини билардим. Бироқ, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Ўзбекистон билан алоқаларни илитиш учун қилаётган ҳаракатларини “Бирлик” олқишлаётгани менга ёқмасди. Каримовга қарши санкциялар киритиш эффективроқлигига ишонардим. Охирги кунлардаги воқеалар фикримни ўзгартирди. Бир неча кишининг бўлса ҳам қамоқхоналардан чиқарилиши “Бирлик” ҳақ эканлигининг тўла исботидир. “Бирлик”га қойил қолдим. Ҳозирги имконаримдан келиб чиқиб, шу арзимас ёрдамни юбормоқдаман. Умид қиламанки, ёрдамим Ўзбекистонда демократияни олға суриш учун фойда келтиради.
Исмини очиқлашни истамаган дўстимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Ва айни замонда ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз. Ўзбекистонда сиёсий мухолифат партиялари расмий саҳнаган чиқмагунча, ҳақиқий ва жиддий демократик ўзгаришлар бўлмайди. Бугун сиёсий саҳнага чиқишга тайёр бўлган партия фақат “Бирлик” Партиясидир. Партиялар фақат ва фақат халқнинг моддий ёрдами билан фаолият олиб борадилар ва шунинг учун халққа хизмат қиладилар. “Бирлик” шунда партиядир.
Ҳамма ўқувчиларимизни биз Ўзбекистон тарихида биринчи марта бошлаб берган сиёсий ҳомийлик ҳаракатига қўшилишга чақирамиз. Фақат ва фақат шу йўл билан ҳар бир одам ўзбек жамиятининг ривожланишига, демократик жараёнларнинг олға кетишига ва охир-оқибат Ўзбекистон замонавий фаровон ўлкага айланишига ҳисса қўшиш мумкин.
Бизга ёрдам қўлини чўзганларга яна бир марта миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, бошқа потенциал ҳомийлар/спонсорлар учун керакли маълумотларни билдирамиз.
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
