Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Борис Немцов Россия президентлиги учун курашдан воз кечди
“Ўнг Кучлар Итифоқи” партиясининг лидерларидан бири Борис Немцов 17 декабрь куни ўз партиясининг қурултойида президентликка номзод қилиб кўрсатилганди. Унинг партияси парламент сайловларида 7 фоизлик тўсиқдан ўтолмагани сабабли, Россия қонунларига кўра, у Марказий Сайлов Комиссиясида номзод сифатида рўйхатга олиниши учун 2 миллион сайловчининг имзосини тўплаши керак. Бизнинг сайтимиздаги 17 декабрь хабарида буни қилиб бўлмаслиги урғуланган ва демократлар катта эҳтимоллик билан Михаил Касьянов номзоди атрофида бирлашиши тахмин қилинганди,
Борис Немцов бугун куннинг биринчи ярмида тарқатилган баёнотида сайлов пойгасидан чекинганини билдириб, Михаил Касьяновни ҳам сайловда қатнашмасликка чақирган бўлса ҳам, бир неча соатдан кейин демократлар умумий номзод билан сайловда қатнашсалар мақсадга мувофиқ бўларди, деган.
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат кеча сайтимизда эълон қилинган мақоласида Россиядаги парламент сайловларидаги муваффақиясизлик учун айбдор лидерлар истеъфого кетишлари лозимлигини ёзганди. Жараёнлар шу йўналишда кетадиганга ўхшайди.
