Европа Иттифоқи “Бирлик” таклиф қилган йўлни танлади

Европа Иттифоқи мамлакатимизга нисбатан санкцияларининг бир қисмини бекор қилиш ҳақида хабар тарқатди. Маълум бўлишича, бугун Люксембургда Европа Иттифоқи Кенгашининг ташқи ишлар ва умумий масалалар бўйича йиғилишида мазкур қарорни иттифоқнинг ташқи алоқалар ва қўшничилик сиёсати бўйича комиссари Бенита Ферреро-Вальднер маълум қилган.

Яъни, санкцияларнинг қурол эмбаргосига тегишли қисми сақлаб қолиниб, Андижон қатлиомига раҳбарлик қилган шахсларнинг Европа Иттифоқига кириши таъқиқланмайди. Мазкур қарорни қўллаб-қувватлаган 27 мамлакат ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарлари ҳойнаҳой “Бирлик” Партияси илгари сураётганидек, санкция ва изоляция сиёсати ўрнига Ўзбекистон режимига дипломатик босим ўтказиш ва уни Ғарб жамиятига интеграция қилишни тезлатиш каби чораларини кўзлашган бўлишса керак.