МСКнинг яна бир масхарабозлиги

Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси халқаро интерент тармоғида ўз веб сайтига эга. Мазкур веб саҳифанинг адреси – www.elections.uz. Ташкилотнинг бу сайти деярли янгиланмайди, тўғрироғи, МСКнинг ўзи фаолият кўрсатмаганидан кейин уч-тўртта қонунлардан бошқа саҳифага қўядиган нарсанинг ўзи йўқ. Бироқ мамлакатда сайлов кампннияси бошланиб, МСКнинг кундалик иш фаолиятини ёритиб боришга эҳтиёж туғилмоқда. Аммо, мазкур сайтда бир-икки хабарлар ва маълумотдан бошқа ҳеч янги нарса пайдо бўлмади, дейди мухбиримиз.

Аммо, буни қарангки, веб сайт мамлакат ичидагина очилади, яъни Ўзбекистондан ташқарида бўлган шахслар МСКнинг интернет маълумотларидан ҳам фойдалана олмайди. Хорижий давлатларда яшовчи бир қанча юртдошларимизнинг мурожаатидан кейин бу ҳодиса билан қизиққан мухбирларимиз МСКнинг техник бўлимига сим қоқди. У ердагилар бунақа бўлиши мумкин эмаслигини айтиб, гапни қисқа қилди. Бу нарса сайлов ҳақида ёлгон маълумот тарқатишдан уялишми ёки оддийгина лўттибозлик, ўзингиз билиб олаверинг.

Сохтакорлик, масхарабозлик қилишда www.elections.uz сайти Исёнкор, Ватандош, Узбекистанэрк каби ўзини демократик мухолифатга алоқаси бор деб кўрсатишга уринаётган сайтлар билан бир даражада эканлигини эътироф этишдан бошқа илож йўқ. Эслатиб ўтамиз, бу бечора сайтларнинг бирортасида “Бирлик” Партиясининг сайловларга қандай тайёрлик кўраётгани ҳақида кичикина бир хабар ҳам берилгани йўқ. Аммо, улар партияларнинг рейтингларини ўлчаш учун ўзлари ўтказган сўровномалардаги рақамларни сохталаштиришда, ёлғон хабарлар тарқатишда устаси фаранг эканликларини намойиш қилиб келмоқдалар.