“Бирлик” тарафдорлари 53-54-чиларнинг шармандасини чиқардилар

Сайтимизда 17 сентябрь куни эрталаб берилган – “Бирлик” ягона партия сифатида яна тан олинмоқда” сарлавҳали хабарда 53-54-чиларнинг “Узбекистанэрк” (www.uzbekistanerk.org) сайтидаги сўровноманинг навбатдаги натижаларини эълон қилиш билан биргаликда яна бир чақириқ қилгандик. Унинг маъноси қуйидагича эди.

Шу кунларда асосан юрт ташқарисида яшаб сиёсий фаолиятдан ажралиб қолган собиқ бирликчилардан иборат бўлган 14 кишилик бир гуруҳ президент сайлови арафасида ҳукуматнинг тегирмонига сув қуйиб, провокацион баёнат эълон қилди. Уларнинг мақсади шу кунда мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига зарба бериш эканлиги дарҳол тушунилди.

Сайтимиз шу муносабат билан эълон қилган чақириғида ҳаммани “Бирлик”ни қўллаб қувватлашга даъват қилганди. Қўллаб-қувватлашнинг йўли сифатида “Узбекистанэрк” сайтидаги сўровномада “Бирлик” учун овоз бериш кўрсатилганди. Бу чақириқ натижалари кутганимиздан ҳам ортиқ бўлиб чиқди. Ўтган уч кун ичида (17, 18 ва 19 сентябрь) ўша сайтдаги сўровномаларнинг натижаси қуйидагича бўлибди.

Рус тилида “Программу какой партии Вы поддерживаете?” саволига 3 кунда берилган овозларнинг тақсимоти:

Эрк – 5
Адолат – 0
Озод дехконлар – 1
Бирлик – 73
ХДП – 0
Фидокорлар – 0
Никаго – 0

“Сизнингча, қайси гуруҳ халқ манфаати учун фойдалироқ?” саволига 3 кунда берилган овозларнинг тақсимоти эса шундай:

Каримов режими – 0
Эрк – 5
Бирлик ҳаракати – 559
Деҳқонлар партияси – 0
Исломий гуруҳлар – 0
Менга фарқи йўқ – 1

Чақириғимизда урғуни ўзбек тилидаги сўровномага беришни сўрагандик. Мақсадимиз, “Бирлик” номи остида биргина ташкилот, яъни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси борлигини намойиш қилиш эди. Демак, сайтимизнинг ҳамма ўқувчилари бу масалаларда ҳам “Бирлик” Партияси тарафдори эканлиги маълум бўлди. Бу факт юқорида айтиб ўтилган 14 кишилик гуруҳга ҳам сабоқ бўлиши керак..

Чақириғимизга эътибор бериб, 53-54-чиларнинг сайтидаги сўровномада “Бирлик”нинг рейтинги бошқаларга нисбатан жуда юксак эканлигини кўрсатишда иштирок этган тарафдорларимизга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирамиз.

Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш керакки, “Эрк” партиясининг 53-54-чилари ўз сайтларида ҳам шарманда бўлиб, бармоқ билан санаса бўладиган даражада оз овоз олганлари, оддий одамларнинг уларга бўлган муносабатининг кўрсатгичидир.