Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти Адлия вазирлари Чўпон-отага тўпланишди

Кеча, 23 августда Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо мамлакатларнинг Адлия вазирлари Қурманбек Бақиевнинг Иссиқкўлдаги саройига йиғилишди. Расман Ҳамжамиятнинг Интеграция қўмитаси мажлиси номи билан ўтказилган йиғилишда Адлия вазирлари аввал қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши сўзлашишди ва ўзаро ҳуқуқий тажриба алмашдилар. Ҳамжамият фаолиятини тартибга солувчи бир қанча ҳужжатларни имзоладилар.

Маълумки, “Бирлик” Партиясининг рўйхатдан ўтиш учун берган аризаларига қонунга кўра ёки “ҳа” ёки “йўқ” дебгина жавоб бериш ҳаққи бўлган Ўзбекистон Адлия вазирлиги доимо “оқибатсиз қолдирилсин” жавоби бериб келмоқда. Қизиқ, мавжуд қонунларга шундай масхарабозларча ёндошадиган ўзбек адлиячилари Чўпон-отада қандай тажриба алмашишти экан? Бошқаларни ҳам аризаларни “оқибатсиз қолдиришга” ўргатишдимикан?