“Бирлик” барибир номзодини кўрсатади

Биз “Бирлик” Партияси ўлароқ шу йўналишда иш олиб боришга бел боғлаб, мухолифатнинг ягона номзодини чиқариш таклифини доимо олға суриб келдик. Партия Марказий Кенгаши “Бирлик” номидан мухолифатнинг умумий номзодига номзод қилиб мени кўрсатиш учун қарор қилди. Шароитга қараб партия номидан бошқа номзодларни кўрсатишни ҳам (масалан, Васила Иноят, Пўлат Охун ва Бекжон Тошмуҳаммедовларни) кун тартибидан чиқарганимиз йўқ.

Афсуски, бошқа сиёсий ташкилотлардан бунга адекват жавоб келмади. Сайлов кампанияси бошланадиган кун эса яқинлашиб келмоқда.

Умид қиламизки, “Бирлик” номидан президентликка номзод кўрсатилса, бошқа демократ кучлар уни қўллаб қувватлайдилар, мухолифат бу сайловлардаёқ ўзини кўрсатади ва 2009 йилда бўладиган парламент сайловларига тайёрланишни дарҳол бошлаб юбориш учун етарлича куч ва тезликка эришиб олади.