“Эзгулик”нинг Марказий бошқаруви мажлиси бўлиб ўтди, “Бирлик” ўз йиғилишига тайёрланмоқда

Кеча Тошкентда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқарувининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Марказий бошқарув аъзолари, фаоллар ва матбуот ходимлари иштирок этди. Жамиятнинг расмий қароргоҳида ўтказилган мажлисда Марказий бошқарув раиси ва вилоятлар бўлимлари раисларининг шу йил илк чорагида амалга оширилган ишлари, жамият фаолияти борасидаги ҳисоботи тингланди.

“Эзгулик”нинг баъзи фаоллари айни замонда “Бирлик” Партиясининг ҳам аъзоларидир. Вилоятлардан келган бундай фаоллар бугун Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган партия Марказий Кенгаши Ҳайъатининг кентгайтирилган мажлисида иштирок этиш учун пойтахтда қолдилар. Бу йиғилишда президентлик сайловига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар кўрилади.