Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбек демократларининг жанубий минтақаларида аҳволи қандай
Бугун “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўзининг жанубий минтақалар бўйича ўринбосари, партиянинг Қашқадарё ташкилоти раиси Дайнов Ташанов ва Қашқадарёлик машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибек билан телефонда гаплашди.
Дайнов Ташанов билан суҳбатда партия Марказий Кенгаши Ҳайъатининг мажлисини тез кунларда Тошкентда чақириш ва унда президентлик сайловига тайёргарлик кўриш бўйича қилинидагиан ишларни аниқ ва пухта режалаштириш хусусида келишилди. Бу ишларнинг асосида “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг ўтган йили 11 ноябрдаги қарорлари ётиши керак. Вақт ўтмоқда. Шу сабабли сайловларга тайёрланишда аниқ қадамлар қилиш лозим, Ташуббус гуруҳларининг мажлисларини ўтказиш масаласида бир қарорга келиш ва шу йўналишда иш бошлаш мутлақо зарур. Мухолифатнинг бошқа гуруҳлари билан умумий нуқтага келиш учун олиб борилаётган музокаралар тезлаштирилиши керак, акс ҳолда, ҳамма нарса бой берилдаи.
Абдураҳим Пўлат ва Дайнов Ташанов яна бир масала бўйича келишдилар. Ҳозирги босқичда Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатларнинг асосида ерга нисбатан мулкчилик шаклларини аниқ белгилаш ва ердан самарали фойдаланиш ётади. Дайнов Ташановнинг “Ҳаракат” журналида эълон қилинган мақоласида бу йўналишдаги ишларга асос бўлоладиган таклифлар бор. Шуларни ҳисобга олиб партия дастурининг иқтисод бўлимини қайта ишлаб чиқиш, бу ишга иқтисодчи олимларни тортиш керак.
Ёдгор Турлибеков билан унинг “Ҳаракат” журналини кейинги сони учун ёзган “Диктаторлар инсоният душманидир” мақоласида кўтарилган фикрлар, хусусан, ҳуқуқ ҳимоячиларининг сиёсий майдонга таъсири ҳақида фикр алмашилди.
Иккала демократнинг билдиришича, Ўзбекистоннинг жанбуй минтақаларида мухолифат “Бирлик” ва Самад Мурод раҳбарлигидаги “Эрк” партияси атрофида бирлашган. Ўзини 53-54-чилар фракциясидан деб атайдиганлар бутунлай битган.
“Озод деҳқонлар” партияси ўтган 1,5-2 йилдаги воқеалар туфайли у тарафда йўқ бўлган эди ҳисоб. Аммо, ҳозир бу партиянинг оз бўлса ҳам фаоллари ичида жонланиш бор. Улар ўзларининг ўринларини белгилаб олиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Нигора ва Нодира Ҳидоятоваларнинг Қурултойда сайланган партия раиси билан намойишкорона қарама-қаршилик қидиришлари, ўз қариндошлари Санжар Умаровни қаматиб, ялло қилиб юришлари ҳаммада нафрат уйғотмоқда. Бу опа-сингиллар ҳукуматнинг ноғарасига ўйнаётгани, унинг топшириғи билан Муҳамад Бобир Маликовга қарши чиқаётгани хусусида энди ҳеч кимда шубҳа йўқ.
