Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистон халқига Мурожаатнома
Биз, Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳозирда қамоқда сақланаётган Мўътабар Тожибоева ва Умида Ниёзованинг умуминсоний ҳуқуқлари топталган, уларга нисбатан турли кўринишдаги тазйиқлар бўлаётганлигини ҳисобга олиб, бу репрессия машинасини тўхташишнинг иложи бўлмаётганлигини чуқур хис қилган ҳолда, Ўзбекистон халқидан, Мўътабар ва Умидани таниган, билган ва эшитган фуқаролардан, Муътабар ва Умидани озод бўлишига хайрихоҳ инсонларнинг имзосини йиғишга чақирамиз ва илтимос қиламиз.
«Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилар альянси» қатнашчилари
20 февраль 2007 йил
Сайт маъмуриятидан: Альянснинг Мурожаатномасини тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда шуни айтиш лозимки, инсон ҳуқуқлари поймол қилинишини тўхтатишнинг асосий йўли — фуқоролар жамияти ва ҳуқуқ давлати яратиш, ошкораликка эришишдир. Шу сабабли Альянс ўзини рўйхатдан ўтказиш учун ҳам курашмас, бугунги шароитда унчалик қийин бўлмаган матбуот органларига эга бўлиш учун ҳеч нарса қилмас экан, Ўзбекистонда шароит ўзгармайди. “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамияти сафига туриб, шароитни ўзгартириш учун курашиш лозим.
