Хельсинки Федерациясинининг ҳайъати ЕИ учун ҳисобот тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда

Қароргоҳи Венадан жойлашган ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот -Хельсински Федерациянинг ҳайъати 2 гуруҳ ҳолида 11 ва 14 январь кунлари Тошкентга келишди. Уларга Наталья Лазарева раҳбарлик қилмоқда.

Маълум бўлишича, бу ҳайъатнинг вазифаси Европа Иттифоқи учун Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва демократик жараёнларнинг бориши ҳақида ҳисобот тайёрлаш экан.

Кеча ҳайъат аъзолари “Эзгулик” жамиятининг раҳбари Васила Иноят билан биргаликда Сирдарё. Жиззах ва Самарқанд шаҳарларига бориб, бу ердаги ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократик мухолифат вакиллари билан кўришдилар ва ўзларини қизиқтираётган масалалар хусусиди маълумот тўпладилар.

Улар Сирдарё ва Самарқандда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг аъзолари, вилоят партия ташкилотларининг раҳбарлари Исроил Ризаев ва Холиқназар Ғаниев билан, Жиззахда эса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг вакили Баҳтиёр Ҳамроев билан учрашишган. Маълумки, бу уч демократ сўнги йил ва ойларда режимнинг тазйиқлари остида кўп азият чеккан инсонлардир. Ҳайъат аъзолари Жиззахда яқинда қамоқдан чиққан журналист, “Бирлик” МК аъзоси Улуғбек Ҳайдаров билан ҳам суҳбат ўтказиш ниятлари бор эди. Аммо, сафар олдиндан эълон қилинмагани сабабли, уни топиш имкони бўлмади.