Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Швециядаги қочқинлар “Ҳаракат“ журнали, сайти ва “Бирлик” Пaртиясига ёрдам қўлини чўздилар
Шу кунларда Швецияда яшаётган қочқинлар бизнинг сиёсий хайрия системаси яратиш хусусидаги чақириқларимизга жавобан, сайтимизда кўрсатилган Швеция банкидаги ҳисоб рақамимизга 700 Швед крони миқторида пул ўтказдилар. Бу валюта ҳисобида тахминан 100 АҚШ долларига тенгдир. Швецияда яшаётган қочқинларнинг мутлақо кўпчилиги давлат нафақасига яшаётгани, уларнинг асосий қисми оилали, бола-чақали бўлгани туфайли, уларнинг ўзлари ошиб-тошмаётган бўлсалар ҳам мурожаатимизга жавоб берганлари уларнинг нақадaр олийжаноб эканликларини кўрсатади. Уларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирамиз. Бу маблағ мамлакатимизни диктаторликда қутқариш учун ишлатилишига ҳеч кимнинг шубҳаси бўлмасин.
Айни замонда шуни такрорлаш лозимки, агар ўзбек мухолифати бу ташаббусини охирига етказолмаса ва жамиятимизда сиёсий хайриячилик анъаналарини яратолмаса, яқин орада диктаторликдан қутула олмаймиз. Шуни тушуниш керакки, мухолифатга бу шаклда молиявий ёрдам бериш, маънавий жиҳатдан ҳам буюк маъноси бор.
Шу сабали бу сайтга кираётган ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, бизга моддий ва маънавий ёрдам беришни сўраймиз. Ҳайрияларни жўнатиш учун банклардаги ҳисоб рақамларимиз “Cайтимиз ўқувчиларига” бўлимида берилган.
