“Бирлик”нинг таъсири остида Мaркaзий Сaйлoв Кoмиссияси округ сайлов комиссияларини тузди

30 ноябрда эълон қилинган МСКнинг бу ҳақдаги қарори 29 ноябрь куни билан белгиланган. Ваҳоланки, “Бирлик” фаоллари ва агентлигимизнинг мухбирлари 30 ноябрь куни тушдан кейин ҳам МСКдан бу хусусда биронта жавоб ололмаган эдилар. Афтидан, “Бирлик”чиларнинг талаблари остида МСК шундай қарорни зудлик билан эълон қилишга мажбур бўлган. Аслида, комиссияни ҳам тушунса бўлади. Агар, “Бирлик” бу каби масалаларни кўтармаса, сайлов билан ҳеч ким қизиқмасди ва сайловлар ими-жими ўтказиб юбориларди. Керакли ҳужжатлар, турли қарорлар эса кейинчалик ҳисобот учунгина ёзиб қўйиларди.

Демак, бу мухолифатнинг кичик бўлса ҳам бир ғалабасидир.