86-Қўқон сайлов округида нима бўлмоқда?

Марказий Сайлов Комиссияси 29 ноябрда округ сайлов комиссиялари тузганини 30 ноябрда ўз сайтида эълон қилди, лекин унинг қарори бугун, 1 декабрда ҳам анъанавий матбуотда эълон қилингани йўқ. Буни баҳона қилган Қўқон шаҳар ҳокимияти ўз номзодларини кўрсатиш ҳаракатида бўлган “Бирлик” фаолларига ёрдам беришдан бош тормоқда. Гап шундаки, 300 кишилик Ташуббус гуруҳининг мажлисини шаҳарда фақатгина ҳокимият тасарруфидаги жойлардан бирида ўтказиш мумкин. Ҳокимиятдагилар бу хусусда гаплашишдан қочмас эмишлар-ку, аввал сайлов комиссияси билан маслаҳатлашишлари керак эмиш. Комиссия тузилгани ва унда кимлар борлиги хусусида эса, уларда маълумот йўқ эмиш.

Маълумот эртага маҳаллий матбуотда эълон қилинади, дейишмоқда ҳокимият вакиллари. Маълумот матбуотга етиб келибдими, демак у, аслида, ҳокимиятда ҳам бор, деди мухбиримиз. Ҳокимият вақтни бир кунга бўлса чўзишга интилаётганини бирликчилар ҳам жуда яхши тушунишади, аммо бугунги шартлар остида демократия учун курашнинг бошқа йўли йўқ.