Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Улуғбек Ҳайдаровни озодликка чиқаришмоқчи
Бугун Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди Неъмат Бобожонов раислигида «Бирлик» фаоли, журналист Улуғбек Ҳайдаровнинг ишини апелация тартибида кўриб чиқди ва уни озодликка чиқаришга қарор қилди.
Жиххазлик ҳуқуқ ҳимоячилари, Улуғбекнинг қариндошлари ва Хьюман Райтс Вотчнинг вакиллари ҳам суд тафсилотлари ва олинган қарорнинг қай шаклда эканлиги хусусида маълумотга эга эмаслар. Улуғбек эртага қамоқхонадан чиқиши кутилмоқда.
