«Давра кенгаши»нинг Тошкент шахар бўлими йигилиш ўтказди

19 ноябрь куни Ўзбекистон мухолифат партиялари ва хукук химоячиси жамиятлари «Давра кенгаши»нинг Тошкент шахар бўлими навбатдаги мажлисини ўтказди. Унда вилоят бўлимининг ташаббуси билан кабул килинган Баёнот ва Меморандум лойихалари мухокама килинди.

«Давра кенгаши»нинг максади Ўзбекистонда очик фукаровий жамият куришдир, — деди мажлисда катнашган бу ташкилотнинг Матбуот маркази рахбари Искандар Худайберганов. — Шу сабабли «Давра кенгаши»нинг Дастур ва Низомини тузиш устида иш бошлаш керак, Дастур ва Низом яратиш бўйича ишчи гурухи тузиш керак.

Тошкент шахар бўлимининг икки координатори (Жохонгир Шохсалимов ва Сухроб Исмоилов) шундай ишчи гурухига делегат килинган.

Бу хусусда “Бирлик” Партияси раиси Абдурахим Пўлат шундай фикр билдирди:

«Давра кенгаши» ўз номи билан Ўзбекистондаги мухолифат партиялари ва хукук химоячиси жамиятларини бирлаштирувчи бир форум ёки коалиция каби структурадир. Унинг умумий максадларни белгиловчи ва фаолиятини кандайдир рамкаларга солиб турувчи хужжатлари бўлиши керак. Аммо, «Давра кенгаши»нинг унга кирувчи мустакил ташкилотларники каби махсус Дастур ва Низоми бўлмайди, бўлиши хам мумкин эмас. Агар хамманинг умумий дастури ва низоми бўлса, улар бир ташкилот бўлишлари керак бўларди. «Давра кенгаши»ниннг хар кандай хужжатини тайёрлаш учун тузилган гурух ва комиссияларга делегатларни унга кирувчи ташкилотлар юборишлари кераклиги хам мухокама килиб ўтирмаса бўладиган даражадаги табиий нарса. Андижон вокеаларидан кейин мухолифат партиялари ва хукук химоячиси ташкилотларининг фаолияти жуда сустлашиб кетди. Фаолиятни жонлантириш учун «Давра кенгаши» имкониятларидан фойдаланётганимиз жуда яхши. Ўйлайманки, «Давра кенгаши»га бўлажак президентлик сайловлари арафасида бир ёкадан бош чикариб иш олиб бориш нуктаи назаридан катта ахамиятга эга бўлади. Хозир шунга ургу бериш керак.