“Бирлик” раиси ўринбосари Хамдам Сулаймон озод килинди

Хозиргина Кўкондан олинган хабарга кўра, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон кеча кечга якин Тоштурмадан озод килинган. У соглиги билан боглик сабаблар туфайли яшаш жойидан хеч каерга кетмаслик хакидаги тилхат асосида камокдан бўшатилибди. Хамдам Сулаймоннинг якин сафдошлари Абдурахим Пўлат (АКШдан) ва Пўлатжон Охун (Швециядан) унга телефон килиб, озод бўлиши билан табрикладилар.

Маълумки, Хамдам Сулаймон ва яна 5 нафар “Бирлик” фаоли партиянинг Андижондаги хукумат хунрезлигини кораловчи баёнотини таркатишда айбланиб, камокка олинган эдилар. Бундан 1 ойча аввал уларга карши очилган жиноий иш бўйиша тергов тугатилиб, иш судга оширилажаги эълон килинганди. Лекин халигача суд качон ва каерда ўтказиши белгиланмаган. Камокда сакланаётган бошка “бирликчи”ларнинг такдири хакида бошка маълумот йўк. Хамдам Сулаймон камoкдаги сафдошлари билан охирги марта 1 декабрда кўришгани, уларнинг ахволи яхши эканлигини айтди.