Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Кондолиза Райс Марказий Осиёдан кейин Москвага келди
Россия оммавий ахборот воситаларининг диккат-эътиборининг марказида кеча Нальчикдаги вокеалар турган бўлса, бугун уларнинг ўрнини АКШ Давлат Котиби Кондолиза Райснинг Москвага келиб, Россия президенти Путин билан учрашуви эгаллади. Кондолиза Райс Марказий Осиёда диктатора хукмрон бўлган Ўзбекистон ва Туркманистондан бошка уч мамлакатни (Киргизистон, Козогистон ва Тожикистон) зиёрат килди, орада Покистон ва Афгонистонга хам ўтиб келди. Унинг энг катта ютуги Киргизистонда эди. Кондолиза Райс билан учрашган Киргизистон президенти Бакиев АКШга Бишкекдаги аэропортдан чепкланмаган вактга фойдаланиш хакки берди ва шу билан Шанхай Хамкорлиги Ташкилотига кирувчи давлатлар, асосан, Хитой, Россия ва Ўзбекистоннинг «юзига оёк босиб», бу 3 давлатнинг АКШни Марказий Осиёдан иложи борича тезрок чикариб юбориш режаларини болталади.
Москвада Россия президенти Владимир Путин тишини тишига кўйиб. Кондолиза Райсни Марказий Осиё саёхати натижалари билан табриклади.
Россия Ташки ишлар вазир Лавровнинг билдиришича, Кондолиза Райс ва Владимир Путин бир катор мухим халкаро масалалар билан бир каторда Марказий Осиёда АКШ ва Россиянинг позицияларини хам мухокама килганлар ва бу минтакага доир масалалар бўйича хамкорлик килишга келишганлар.
Бу келишув Ўзбекистон мухолифати учун хам мухим вокеадир. Маълумки, шу йил 13 сентябрда «Бирлик» Партияси номидан АКШ ва Россия президентларига Очик хат йўллаган Абдурахим Пўлат бу икки мамлакатни Марказий Осиёни конфронтация эмас, хамкорлик майдонига айлантиришга чакирган эди. Бугунги Москвадаги учрашувга бу хатнинг канчалик таъсир бўлгани хакида бизда хеч кандай маълумот йўк, дейди мухбиримиз, аммо, бир нарса аникки, «Бирлик» Партияси бу хатни йўллаш билан яна бир марта етук сиёсий куч эканлигини, бу икки буюк мамлакатнинг умумий кадамларини яхши хис килишини намойиш килди
