Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Бирлик» фаолларидан бири озод килинди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг давлат тузумига карши жиноят хакидаги катор моддалари (158-, 159 ва 244-моддалар) билан айбланаётган «Бирлик» Партиясининг Мархамат туман кенгаши котиби, Халкаро инсон хукуклари комитети фаоли Мухаммадкодир Отахонов дастлабки терговнинг карорига кўра 19 август куни хибсдан озод килинди. Шу йилнинг июнида Фаргона вилояти прокуратураси санкциясига кўра, жиноят иши кўзгатилиб, эхтиёт чораси сифатида камокка олинган Мухаммадкодир Отахоновнинг хозирда мажбурий равишда Мархаматга юборилган. Унинг ўзи билан богланиш имкони бўлмади.
Халкаро инсон хукуклари комитети раиси Марат Зохидовнинг таъкидлашича, Мухаммадкодирнинг соглигига заха етмаган, бошка сафдошларнинг такдири борасида эса маълумотга эга эмаслигини айтган. Отахонов ишида адвокат сифатида иштирок этаётган Сухроб Исмоиловнинг хизмат сафарида эканлиги боис унга нисбатан кўлланилган эхтиёт чораси хамда жиноят иши борасида юкори инстанцияларга шикоят килиш масаласи ойдинлашмади.
Бу хусусда пресс-релиз таркатган «Эзгулик» жамияти бошка камалганлар хам, уларнинг хаммаси «Бирлик» фаоллари, шу шаклда озод килинишига умид билдирди.
