Марказий Осиё демократлари бирлашмокда

Бугун Германиянинг пойтахти Берлинда Марказий Осиё давлатларида фаолият олиб бораётган демократик мухолифат партиялари лидерлари тўпландилар, бу минтакадаги бугунги вазият ва унинг келажаги билан боглик масалаларни мухокама килдилар. Марказий Осиё демократлари ўз фаолиятларини мувофиклаштириш максадида доимий ишлаб турадиган структуралар яратишга келишдилар.

Йигилишда Ўзбекистон мухолифатчиларни номидан «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон мухолифат партиялари ва хукук химоячиси жамиятларининг «Давра Кенгаши» координатори Пўлат Охун иштирок этмокда. Партия раиси Абдурахим Пўлат хужжатлари билан боглик муаммолар сабабали Берлинга етиб келолмади. Марказий Осиё демократларининг йигилиши эртага хам давом этади ва тахминан шу йил куз ойларининг бирида кенгрок доирадаги вакиллар иштирокида Конгресс каби бир йигилиш ўтказиш, доимий кароргох белгилаш каби масаласи хусусида бир карорга келишилади. // «Харакат»