«Бирлик»чиларнинг адвокатлари нихоят камалганлар билан учрашдилар

«Бирлик» Партиясининг Анжижон хунрезлигини кораловчи Баёнотини таркатгани учун устиларидан «Конституцион тузумга тажоввуз» айбномаси билан жиноий иш очилган ва камокка олинган «Бирлик» Партияси раисининг Фаргона водийси бўйича ўринбосари Хамдам Сулаймонов, партиянинг Андижон вилояти ташкилоти раиси Акбар Орипов, Мархамат тумани ташкилоти раиси Мусожон Бобожонов, Шахрихон шахар ташкилоти раиси Нурмухаммад Азизов, «Эзгулик» жамиятининг Андижон вилоят Мархамат тумани бўлими рахбари Дилмурод Мухитдинов ва мустакил хукук химоячиси Мухаммадкодир Отахоновлар 21 июль куни ўз адвокатлари Кўчкор Сотволдиев, Сухроб Исмоилов ва Рухиддин Комиловлар билан терговчи иштирокида учрашганлар.

Адвокатларнинг билдиришича, шу куни 1,5 ойдан бери давом этаётган тергов бўйича камалганларни сўрок килиш давом эттирилган. Ишда олдинга силжиш йўк. Асосий далил деб хисобланаётган «Бирлик» Партиясининг Баёноти камалганларнинг ишини судга олиб чикиш учун тамомийла етарсиз. Впахоланкки, тергов 3 ой ичида тамомланиши ва айбнома эълон килиниши керак. Тергов муддатини чўзиш учун жиддий асос хам йўк.

Камалган «Бирлик»чи ва хукук химоячиларининг кайфиятлари ва согликлари яхши. Уларга карши ноконуний босимлар ўтказилмаган. // «Харакат»