Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Анждижонда «Бирлик»чиларга карши оммавий хужум
Андижонда 4 нафар хукук химоячисининг (Сайиджахон Зайнобиддинов, Мусажон Бобожонов, Дилмурод Мухитдиннов, Мухаммадкодир Отахонов) жиноий иш билан, Наманган ва Самаркандда Собитхон Устабоев ва Холикназар Ганиевнинг маъмурий ишлар билан камалишидан кейин Ўзбекистоннинг репрессив машинаси катта тезликда ишга тушган кўринади.
Бундан бир неча соат олдин «Бирлик» Партиясининг Шахрихон шахар ташкилоти раиси Нурмухаммад Азизовнинг уйида тинтув ўтказилган ва у шу ернинг ўзида камокка олинган.
Шу дакикаларда партиянинг Андижон вилояти ташкилоти раиси Акбар Ориповнинг уйида тинтув ўтказилмокда. Унинг компютеридан «Бирлик» Партиясининг Андижон хунрезлиги хакида 15 майда эълон килинган баёнотномасини кидирмокдалар. Акбар Орипов партия раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон билан телефонда гаплашиб, ўзини хам Нурмухаммад Азизовнинг кисмати кутаётганини билдирган.
Хозиргина «Эзгулик» жамиятнинг Андижон вилояти бўлими раиси Музаффармирзо Исхоковнинг уйида тинтов тамом бўлди, тинтув ўтказган Мархамат туман миршаблари унинг уйидаги компютерни машинага юклашмокда. Унингг ўзини хам ушлаб кетишса керак. // «Харакат»
