Самаркандлик «бирликчи»ларнинг етакчиси Холикназар Ганиев камокхонадан топилди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Холикназар ака 28 май куни Тошкентга, «Бирлик»нинг пикетига бориш учун Жомбойдаги уйидан чиккандан кейин бедарак йўколганди. «Бирлик» Партиясининг Бош котиби, «Эзгулик» жамиятининг раиси Васила Иноят Холикназар аканинг такдири хакида бир неча марта партия раиси Абдурахим Пўлат билан гаплашгач, бугун Самаркандга бориб, вокеаларни ўрганишга ва бирликчи-хукук химоячисининг «изини» топишга карор килди. Холикназар аканинг гойиб бўлиш тарихи куйидагича бўлиб чикди

27 май куни бир гурух номаълум аёллар Холиекназар аканинг уйига келиб, у кишини мухолифатчи ва хукук химоячиси сифатидаги фаолиятига норозилик билдиришган, тўполон килишган. Тош отиб уйга анча-бунча зиён хам келтиришгач, Холикназар ака кўчага чикиб, уларни хайдаб юборган.

Табиийки, бу тайёрланган аёллар тўгри милицияга боришиб, «Холикназар Ганиев бизларни хакорат килди» деган маънода ариза ёзиб беришган. Холикназар ака 28 майда Тошкентга кетиш учун кўчага чикканида, ташкарида кутиб турган милиция ходими уни ушлаб Самаркандга олиб кетган. Кечаги аёлларнинг аризаси ўта тезликда Жомбой туманлараро суди кўрилган ва Холикназар ака безорилик килганликда айбланиб, 15 кунга камалган. 4 кун ўтишига карамасдан милиция бу хакда унинг оиласига хабар хам бермаган.

Васила Иноят бугун Холикназар Ганиевнинг хотини билан Тошкент-Самарканд йўлининг Жомбой бурилишида бугун соат 11 да учрашганда, уларни шу ерда кутиб турган 10 дан ошик хотин Василага хужум килишган, унинг машинасини эшигини пачоклашган, ручкаларигача синдиришган. Бундан маълум бўладики, Васила бу учрашув хусусида кеча кечаси телефонда келишганда, унинг телефони тингланган ва безори аёллар бу ерга тайёр килиб кўйилган.

Васила ўзига ташланган аёллардан ўзини химоя килиб бўлгач, уларни бир амаллаб гапга солгандан кейин, улар хукуматдан арз килиб кетганлар ва ярим соат ичида сал кам мухолифатчига айланганлар. «Буларнинг ўзи хам бечора аёллар экан, – дейди Васила. – Арзларини эшитиб ачиниб кетдим ва уларга «Бирлик» хокимиятга келсагина арз-додингизга кулок соладиган, камчиликларни тузатишда ёрдам берадиган одам топилажагини тушунтирдим. Хуллас, дастрўмол силкитиб хайрлашиб колишди улар мен билан».

Сўнгра Васила ва Холикназар аканинг хотини аввал Самаканд вилояти, кейин шахар ички ишлар бошкармаларига боришди. Василанинг каттик талабидан кейин, шахар ИИБсининг бошлик ўринбосари Алишер Каримов Холикназар Ганиев уларнинг кўлида эканини тан олди, аммо, у билан кўриштирмаслигини, хеч кандай овкат ва кийим олинмаслигини айтди, адвокат олишни ва хамма масалаларни адвокат воситасида ечишни «маслахат» берди.

Албатта, «Эзгулик» мухолифатчи Холикназар акани адвокат билан таъминлайди. Аммо, вокеаларнинг ривожланиб бориши хокимиятнинг «яраланган хайвон» каби тўгри келган ишга кўл уришдан воз кечмаслигини кўрсатмокда. Улар хокимиятнинг обрўсини туширади халос, аммо мухолифатчи ва хукук химоячиларини кўркитолмайди.