Бугунги вокеаларга баъзи изохлар

Аввалги хабаримизда айтилганидек, Фаргонадан «Эзгулик»нинг семинари ва «Бирлик»нинг пикетида катнашиш учун Тошкентга келган мухолифатчилар миршаблар тарафидан калтакланиб, махсус автобусларда оркага кайтариб юборилганди. Аммо, уларнинг хонадонлари билан мунтазам алока ўрнатиб турган мухбирларимиз уларнинг хали уйларига етиб бормаганини айтишмокда. Хусусан, Бувайда туманидан келган етти нафар «Бирлик» фаолининг такдири номаълумлигича колмокда. Тошкент вилоятининг Паркент, Янгийўл туманлари милиционерлари томонидан кўлга олинган мухолифатчилар хам халигача кўйиб юборилгани йўк.

Кечаги хабарларда таъкидлаганимиздек, «Бирлик» Партияси Кашкадарё вилоят ташкилотининг раиси Дайнов Ташанов Камаши тумани Кизилтепа кишлоги худудидаги яйдок далаларга тун ярмида ташлаб кетилган. Уч кундан буён самаркандлик Холикназар Ганиевнинг дараги чикмаяпти. Бугун кундузи пикет ўтказилиши мулжалланган Сайлгох кўчасига келган «Бирлик» Партиясининг Жиззах вилояти ташкилоти раиси Мўйдинжон Курбоновнинг ўгирлаб кетилганини гумон килинмокда.

Каршилик Ёдгор Турлибеков, Нодир Ахадлар эса халигача режим авахталаридан бўшатилгани йўк. Пикет максадида йўлга чиккан поплик «Бирлик»чиларга довон йўлида жиддий тан жарохатлари етказилган. Уларнинг кариндош-уруглари таъкиблар хануз тинмаётганини таъкидлашмокда. Бухоролик фаолимиз Саидбурхон Кодировдан эса шахардан чикмаслик хакидаги тилхат мажбуран ёздириб олинган. Сурхондарёлик Шавкат Турсунов билан алока ўрнатиб бўлмаяпти.

«Бирлик» Партиясининг оммавий ахборот воситалари билан ишловчи масъуллари бугун Ўзбекистон ва хориждаги бир катор радиостанциялар, матбуот нашрлари, халкаро ташкилотларга мурожаат килиб, вазиятни тўла ёритишни, сўнгги кунларини яшаётган режимнинг дахшатли зўравонликларини фош этишни сўрашди.

Мухбиримизга Собир Рахимов ИИБдаги аянчли манзарани тасвирлаб берган Васила Иноят шундай дейди: «Биз «Бирлик» Партияси ўларок режимни калкитишимиз мухолифатнинг сўнгги вактдаги энг катта ютуги эканлидир. Пикетни ўтказа олмаганимиз хам асло маглубият эмас, аксинча, режимни талвасага солиб кўйишга эришганимиз галабадир».

Бу вокеалар хусусида «Бирлик» матбуот конференцияси ўтказишни режалаштирмокда.