Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбекистон ва Украиналик ўнгмарказ партияларининг хамкорлиги
Бугун Украина Христиан-либерал партиясининг (УХЛП) раиси, Верховная Раданинг депутати Леонид Черновицкий «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон, партиянинг Украина ташкилоти раиси Авазхон Фаёзов ва партия фаоли Рафик Ганиевларни ўз партиясининг Киевдаги марказий кароргохида кабул килиб, узок вакт сухбат килди.
Леонид Черновицкий авваломбор Ўзбекистон хукуматининг Андижонда килган оммавий котиллиги мунасабати билан ўзбекларга самимий хамдардлик билдирди ва ўз партияси Каримов режимининг бу жиноятини кескин коралашини билдирди. «Конли вокеалар халкаро комиссия тарафидан ўрганилиши ва котил Каримов жазоланиши керак», деди жаноб Черновицкий.
Сўнгра икки мамлакат ўртасидаги алокаларни ривожлантириш ва икки партиянинг хамкарлигига оид масалалар мухокама килинди.
УХЛП лидери «Бирлик»чиларни ўз партияси фаоллари томонидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси олдида ўтказиладиган норозилик митингида иштирок этишга хам чакирди.// «Харакат»
