Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Бирлик»чилар Андижон хокимлигига етиб боролмадилар
Кеча «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон, партиянинг Андижон вилояти ташкилоти раиси Акбар Орипов ва «Озод дехонлар» партиясининг водийдаги етакчиси Ўрмон Эргашев Андижон вилоят хокими билан учрашишга харакат килдилар. Уларнинг максади хокимга мухолифат партияларининг бўлаётган вокеаларга муносабтини билдириш, хокимдан унинг ўзи ва бошка махаллий бошкарув органлари 13-14 май кунлари каерга йўк бўлиб колганлари хусусида маълумот талаб килиш эди. Андижон шахарига кириш мумкин бўлган хамма катта йўллар беркитилгани сабабли, мухолифатчилар хилватрок йўллар оркали шахарга киришга муваффак бўлдилар, аммо шахар марказига келгач, хокимлик жойлашган худуд аскарлар томонидан огир бротехника билан ўтиб бўлмайдиган килиб ўраб олинганини, узокда хокимият биноси устидан тутун чикиб турганини кўрдилар. Уларнинг аскарларга мурожаати жавобсиз колгач, оркага кайтишга мажбур бўлдилар.
Хамдам Сулаймон, Акбар Орипов ва Ўрмон Эргашев «Эзгулик» жамиятининг вилоят ташкилоти раиси Музаффармирзо Исхоков билан кўришиб, килинадиган ишларнинг режаларини туздилар, жамият бўлимига молиявий ёрдам бериш масаласини хал килдилар. Сўнгра мухолифатчилар шахар махаллаларининг биридаги бугун жаноза ўкилган 4 хонадонга кириб фотиха килдилар. Бугун кўмилганлардан бири 17 ёшга эндигина тўлган йигит бўлиб, у жума куни хокимият биноси олдида эмас, шанба куни махалла кўчасидан бораётганда бронетранспортерда ўтиб кетаётган аскарлар томонидан отиб ўлдирилибди.
