«Давра кенгаши» водий ташкилотининг мажлиси хакида

Бугун «Давра кенгаши»га кирувчи мухолифат партиялари ва хукук химоячиси ташкилотларнинг Фаргона водийси вакиллари Кўконда йигилишди. «Бирлик», «Эрк», «Озод дехконлар» партиялари, «Эзгулик», Ўзбекистон инсон хукуклари жамиятларидан тахминан 30 киши иштирок этган мажлисни «Давра Кенгаши»нинг координатори, «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон олиб борди. Ташкилот фаолиятини 2007 йилда бўладиган президентлик сайловларини мўлжалга олган холда кескин жонлантириш, бу кунларда «Бирлик» Партиясининг расман рўйхатдан ўтиш масаласини тезлаштириш максадида ўтказишни режалаштираётган оммавий акцяларини кўллаб кувватлаш каби карорлар кабул килинди. Мажлиснинг тафсилотлари бўйича у ерда катнашган мухбиримиздан хабар кутмокдамиз.