Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Бувайда тумани «Бирлик»чиларининг йигилиши
Бугун Бувайда туманининг Янгикурган кишлогида «Бирлик» Халк Харакати Партияси туман ташкилоти Кенгашининг кенгайтирилган йигилиши бўлиб ўтди. 20 кишидан кўпрок бирликчининг иштирокидаги йигилишда кўшни Киргизистонда бўлиб ўтган вокеалар, Ўзбекистон Адлия вазирлиги хозиргача «Бирлик» Партиясининг рўйхатдан ўтиш хусусидаги аризасига жавоб бермаётгани каби масалалар мухокама килиниб, бу вокеалар каршисида фаол харакатларга ўтиш кераклиги гаплашилди. Адлия вазирлиги ишни яна пайсалга соладиган бўлса, масала партиянинг Марказий кенгашида кўрилиши ва Ўзбекистон хукуматининг конунларни оёк ости килиш сиёсатига нисбатан кескин харакатлар бошлаш учун керакли карорлар олиниши лозимлиги айтилди. Хозирги кунда асосий вазифаси партияга янги аъзолар, айникса ёшларни жалб килиш жалб килиш эканлиги тасдикланди.
Партиянинг туман ташкилоти раиси Норкўзиев олиб борган мажлисда партия раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон ва партиянинг Фаргона вилояти ташиклоти раиси Адхам Мухиддинлар иштирок этдилар.
