Адлия вазирлиги «Бирлик» Партиясини яна рўйхатдан ўтказмади

Бугун Адлия вазирлиги «Бирлик» Партиясининг рўйхатдан ўтиш учун ўтган йилнинг 23 декабрида берган аризасига расман жавоб берди. Жамоат бирлашмалари бошкармаси бошлиги Жалол Абдусатторов номидан гўёки 26 январда ёзилган жавобда «Бирлик»нинг аризаси «кўрилмай, окибатсиз колдирилгани» айтилади.

Бу «одатдагидай антика» шаклдаги рад жавоби куйидаги 3 сабабга асосланган.

1. Партия Уставида партиянинг Асосий максадларини ифодаловчи «Сиёсий ислохатларни жадаллаштириш», «Инсон хукукларининг хурмат килинишини таъминлаш», «Ошкоралик принципларини хаётга тўла тадбик килиш» каби жумлаларни «кўмаклашиш», «ўз хиссасини кўшиш», «катнашиш» ва шунга ўхшаш иборалар билан тўлдирилса максадга мувофик бўлар эмиш.

2. Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 12 мартдаги карорига кўра «бир жамоат бирлашмасининг рахбар органи аъзоси бир вактнинг ўзида бошка жамоат бирлашмасининг рахбар органи аъзоси бўлиши мумкин эмас. Васила Иноятова эса хам «Бирлик»нинг Бош котиби хам «Эзгулик»нинг раиси.

3. Партия аъзоларидан 4479 кишининг имзоси текширилганда улардан кўпчилиги «алдов йўли билан, яъни махаллада газни яхшилаб беришга, сув ўтказиб беришга» деган бахонада ёки белгиланган манзилларда турмаган, колаверса оламдан ўтиб кетган фукаролар ўрнига сохталаштирган имзолардан иборат эмиш.

Кўриниб турибдики, Адлия вазирлиги хали хам хукуматнинг масхарабозлик сиёсатини давом эттирмокда. Чунки, биринчидан, партиянинг максадлари конунга зид эмас, демак, уни кандай сўзлар билан ифодалаш партиянинг ички иши. Иккинчидан, Вазирлар махкамасининг 1993 йилдаги карори конун эмас, «Бирлик» сиёсий партиялар хакидаги конунга асосан рўйхатдан ўтказилиши керак, конунда эса бундай чегаралашлар йўк. Колаверса, бундай карор рўйхатдан ўтган ташкилотларга оид бўлиб, «Бирлик» рўйхатдан ўтказилгандан кейингина рахбарлар масаласи кун тартибига келолади. Учинчидан, «Бирлик» Партияси хамма партиялар каби Ўзбекистоннинг келажагига доир ваъдалар беради ва мажбуриятлар олади. Масалан, жамиятни демократлаштириш, одамларга иктисодий эркинликлар бериш ва бошкалар. Табиийки, конкрет жойларда умумий максадлар конкретлашади. Уларнинг кайси бирини хакикий ваъда ва кайси бирини алдов деб талкин этиш Адлия вазирлигининг ваколатига кирмайди.

«Биз Адлия вазирлигидан гўёки имзоси сохталаштирилган одамларнинг рўйхати ва имзо сохталаштирилганини исботловчи далиллар талаб килдик, – дейди бу хусусда партия Бош котиби Васила Иноятова. – Нима килишимиз уларни олгач маълум бўлади. Бир нарса аник-ки, курашимиз, хусусан, рўйхатдан ўтиш учун курашимиз тўхтамайди».

«Партия хужжатлари вазирликка 23 декабрда етарлича имзолар (20 минг) билан топширилган бўлса хам «Бирлик»га янги аъзолар жалб килиш кампаниямиз давом этмокда эди, – дейди партия раиси Абдурахим Пўлат. – Максадимиз партия аъзолари сонини 40-50 мингга етказиш. Бу кампания давомида умумдемократик максадларимиз билан бир каторда махаллий муаммоларни, масалан сув, газ муаммолари, ечишда хам одамларга партия сифатида хизмат килишимизни айтмокдамиз ва айтишни давом эттирамиз. Буларни хеч «ёлгон» тушунчасига алокаси йўк. Шуни хам биламизки, баъзи партия аъзоларини «Каримов хам айтган, Бирлик бу террористик ташкилот» деб кўркитишган. Ўзбекистондаги режимнинг мохиятини биланимиз учун бундай кўрккан одамлардан ортикча хафа хам бўлмаймиз. Улар ичида тушунтириш ишларимизни жадаллаштирамиз халос. Мен аник ишонаманки, Россия ёки АКШнинг ўзида хам одамларнинг уйига кечаси махсус хизмат ходимлари бостириб кириб, дўк пўписалар килишса, хукуматда ўтирган партиянинг аъзолари ичида хам ўз партиясидан воз кечадиган одамлар топилади».