«Бирлик» Партияси Марказий Кенгашининг материаллари эълон килинди

Шу йил 30 ноябрда ўтказилган «Бирлик» Партияси Марказий Кенгашининг мажлисига оид баъзи материаллар бугун партиянинг www.birlik.net сайтида эълон килинди. Сайтнинг бош сахифасида берилган линклардан фойдаланиб, партия раиси Абдурахим Пўлатнинг мажлис катнашчиларига йўллаган мурожаати ва партиянинг 26 декабрда бўладиган сайловларга муносабатини белгиловчи Баёнот матни билан танишиш мумкин.