«Бирлик» Марказий Кенгашининг йигилиши хакида

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкентдаги БУМИ-Татамеридиан мехмонхонасининг конференц-залида «Бирлик» Халк Харакати Партияси Марказий Кенгашининг йигилиши бўлиб ўтди.

Мажлисни хозирги муракккаб вазият ва партия фаолияти хусусидаги ўз фикрлари билан очган Пўлат Охунга йигилишни олиб бориш хам юкланди. Кун тартибида асосан 2 масала бор эди. Булар – партияни рўйхатдан ўтказиш жараёнини давом эттириш ва «Бирлик»нинг 26 декабрда бўладиган сайловларга муносабати. Бу ерда яна бир катор жузъий масалалар кўриб чикилди ва тегишли карорлар кабул килинди.

Аввалига мажлис катнашчиларига кун тартибидаги масалалар бўйича партия рахбари Абдурахим Пўлатнинг мурожаати ўкиб эшиттирилди. Музокараларда катнашган партиянинг Самарканд вилояти Кенгаши раиси Холикназар Ганиев, Тошкент вилояти Кенгаши раиси Исомиддин Тўланов партияга янги аъзолар жалб килиш ишини ташкил килишдаги муаммолар хакида гапириб, бу масалада водийлик сафдошлардан ўрнак олиш лозимлигини таъкидладилар. Партиянинг Андижон вилояти Кенгаши раиси Акбар Орипов партиянинг вилоятлардаги фаолларини тажриба алмашишга багишланган турли анжуманларга боришлари фойдали бўлаётганини айтиб, фаолларни хорижда бўладиган семинар ва конференцияларга юбориш мухимлигини гапирди. Пртия раисининг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари Исмол Дадажон партия аъзоларининг Адлия вазирлигига топширладиган рўйхати тўгрисида маълумот берди. Маълум бўлишича, бу иш аввал режалаштирлишгани каби тез кетмаяпти. Бугун 2 вилоятнинг вакиллари номаълум сабабларга кўра мажлисга етиб келмаганлари сабабли, партияга янги жалб килинган аъзоларнинг аник сонини белгилаш хам кийин, лекин бу сон 16 минг атрофида.

«Бирлик»нинг Марказий Кенгаши 17 декабрь куни вилоят ташкилотлари рахбарларининг йигилишини чакиришга карор килди. Ўша кунига кадар хар бир вилоятдан тўпланган аъзолар рўйхати жамланади ва сўнгра партиянинг хужжатлари янгидан Адлия вазирлигига топширилади.

Партиянинг 26 декабрда бўладиган парламент сайловларига муносабатини белгилашга багишланган кисми мунозарали ўтди. Партия юристи Рухиддин Комилов сайловларнинг шунчаки бир кампаниябозлик экани, уни бойкот килиш максадга мувофик эканини таклиф килди. Аммо кўпчилик Абдурахим Пўлатнинг сиёсий мантикка асосланиб, сайловларни бойкот килиш эмас, бу кампаниядан иложи борича «Бирлик»ни одамларга танитиш лозим, одамларни сайловга катнашиб, хамма номзодларга карши овоз беришга чакириш максадга мувофик деган таклифи тарафдори бўлди. Масалан, партиянинг Бош котибаси Васила Иноятнинг фикрича, хар кандай бойкот хукуматнинг сайловни сохталаштиришда ишини енгиллаштиради. Шу боисдан хам фукаролик жамияти шаклланиб улгурмаган Ўзбекистон шароитида сайловни бойкот килиш хеч бир натижага олиб бермайди.

Шундан сўнг, Абдурахим Пўлат томонидан Марказий Кенгаш мухокамасига ташланган сайловларга муносабат борасидаги Баёнот матни асос учун кабул килиниб, унга бир катор ўзгартиришлар киритилгач, кабул килинди.

Марказий Кенгаш мажлисида яна бир катор мавзулар хам киска мухокама килиниб, тегишли карорлар олинди. Масалан, бу кунда одамларга партияни танитиш, унга янги аъзолар жалб килиш учун мавжуд хукуматнинг иктисодий сиёсатини конструктив танкид килиш ва кун сайин кашшоклашиб бораётган ахолининг ахволини яхшилашга каратилган «Бирлик»нинг таклифларни кенг таргибот килишга ургу бериш лозим деб топилди.

«Бирлик» Марказий Кенгашининг карорларидан бири Ўзбекистондаги хукук химоячиларининг фаолиятига тегишли. Бу хусусда ўз фикрларини билдирган Абдурахим Пўлатга кўра, Ўзбекистонда сиёсий мухолифат расман тан олинмас экан, инсон хукуклари сохасида вазият ўзгармайди. Демак, хозир хамма демократларнинг асосий вазифаси – биринчи навбатда сиёсий хукукларнинг топталишига чек кўйиш, сиёсий мухолифатнинг расман тан олинишига эришиш бўлиши керак. Шулардан келиб чикиб, «Бирлик»чилар хукук химоячиларини шу йўналишдаги фаолиятларга ургу беришга чакирадиган бўлдилар.

Анжуман сўнгида Исмоил Дадажон АКШ Давлат департаментининг маъсул ходими Майкл Козок билан учрашуви тафсилотларини сўзлаб берди.

Марказий Кенгаш йигилиши хукукни мухофаза килиш идорларидаги «дўст»ларимизнинг халакит беришга уринганлари, кенгаш аъзоларини мажлисга келтирмасликка харакат килганларига карамай самарали ўтди, дейди мажлисга катнашган мухбиримиз. Мажлис бошланишидан аввал бу ерга Вошингтондан телефон килган Абдурахим Пўлат Марказий Кенгашнинг бир катор аъзолари билан кун тартибидаги масалалар бўйича гаплашди.