Кашкадарёлик мухолифатчиларнинг кун тартибида келаётган сайловлар

Бугун мухбиримизга маълум бўлишича, кашкадарёлик демократик мухолифат фаоллари 1 ноябрда «Бирлик» Партиясининг Каршидаги офисида илк кўшма мажлис ўтказганлар.

Кун тартибидаги асосий масала – бу йил декабрь ойида бўладиган парламент сайловларига тайёрланиш эди. Мажлис катнашчилари олдида ўз мулохазаларини билдирган «Бирлик»нинг вилоятдаги рахбари Дайнов Ташанов ва «Озод дехконлар»нинг вилоятдаги рахбари Яшин Расулов хукуматнинг хамма каршиликларига карамасдан ташаббускор гурухлар тузишни имкон кадар давом эттириш кераклигини айтдилар. Бошка мажлис катнашчилари хам Сурхандарё, Фаргона ва Андижонда «Бирлик» фаоллари томонидан ташаббускор гурухларнинг тузилгани хамма учун яхши ўрнак бўлиши кераклигини, бу хол мавжуд режимга карши конуний йўллар билан курашишга имкон борлигини кўрсатаётганини билдирдилар. 10 ноябрга оз вакт колган бўлса хам, Кашкадарёдан мухолифат номзодини Олий Мажлис депуталигига кўрсатиш учун Ташаббус гурухи тузиш йўналишидаги фаолиятни давом эттириш хусусида келишилди. Вилоят кенгаши учун номзод кўрсатган бир нечта ташаббус гурухи тузилгани хам мамнуният билан кайд этилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала мухолифатдаги партияларнинг Буюкбритания элчиси Крег Мюррей хусусидаги Очик хати ва «Озод дехконлар» партияси сиёсий кенгашининг сайловларни бойкот килиш Чакиригини мухокама килиш бўлди.

Инсон хукуклари «Эзгулик» жамиятининг вилоят бўлими раиси Зулфикор Мирзакулов партияларнинг рахбарияти бундай принципиал масалаларда вилоят ташкилотларининг фикрларини олиши кераклигини сўзлади. Мажлис катнашчиларининг фикрича, чет давлат элчисининг ўз хукумати тарафидан ишдан олинишига муносабат билдиришга хожат бўлмаган. Бунинг устига, жаноб Мюррейнинг Ўзбекистондаги режимга карши демократик усуллар билан курашиш фойдасиз, деган фикрларини Ўзбекистон демократлари кабул килолмайдилар.

«Озод дехконлар» партияси рахбариятининг ташаббускор гурух тузиш учун хеч бир харакат килмасдан сайловларни бойкот килишга чакириги партия аъзолари тарафидан тан олинмади, лекин бу кадам махаллий фаолларининг шундогам тушкун шаштини пасайтириб юборди, деди бу партиянинг вилоятдаги рахбари Яшин Расулов. Лекин, шундай бўлса хам, хозир бу партия аъзолари «Бирлик» ва «Эрк»чилар билан биргаликда ташаббускор гурухлар тузиш устида ишламокдалар.