Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Жиззахда хукук химоячиси устидан антика иш очилди
Хукук химоячиларини жиноий жавобгарликка тортиш учун мавжуд тузум органлари кўп марта харакат килганлар. Хукук химоячилари орасидаги жанжалларга хам кўпчилик кўникиб колди. Аммо, Жиззахда бир хукук химоячисининг ўз сафдошини жавобгарликка тортиш учун интилиши, хакикатдан хам, антика жараён.
Маълум бўлишича, шу йил 3 августда «Эзгулик» жамиятининг Жиззах вилоят бўлими ўз Низомига мос равишда конференция ўтказган экан. Конференция бўлим раиси Абай Байбулатовнинг фаолиятини коникарсиз деб топган ва уни вазифасидан озод килган. Ўша кунлардаёк собик раис бу масала бўйича Жиззах шахар туманлараро судга мурожаат килиб, кворумсиз йигилишда макомидан олинишини конунсиз деб бахолаган ва ўз ишига тикланишни, бу нохуш вокеа туфайли кон босими касаллига йўликкани учун ўзига етказилган маънавий зарарни коплаш максадида жамиятнинг раиси Васила Иноятовадан 5 миллион сўм пул ундириб беришни талаб килган экан.
Шу вактгача бу аризани ишга кўймаган Жиззах суди, сайловлар арафасида «Эзгулик»чилар ва «Бирлик»чилар жуда хам фаоллашиб кетгани учун бўлса керак, 3 ноябрь куни суд жараёни бошлапти.
Мухбиримизнинг аниклашича, А.Байбулатов «Эзгулик»нинг вилоят бўлими конференциясида кворум бўлмагани, хамма ишни Васила Иноятова ва унинг бир гурух тарафдорлари ташкил килганини айтиб, айнан Васила Иноятовадан ўч олмокчи бўлганини Жиззах шахар суди раиси Эркин Умурзоков хузурида ўтказилган учрашувда яширмасдан, очикча гапирган. Нима учун аризаси ташкилотга эмас, айнан унинг раисига каратилган, деган саволга жавобан -«Эзгулик бу Иноятова, Иноятова – Эзгуликдир», деб хитоб килган.
Васила Иноятова Абай Бойбулатовни ишдан олган конференция ишида Вилоят Адлия бошкармасининг вакили хам катнашгани, бу факт бўйича фотосуратлар борлиги ва вакилнинг «мажлисда кворум бор» деган сўзлари, конференция катнашчиларининг конкрет фактлар билан ўз раисларини конкарсиз иш олиб борганда айблашлари аудиолентага ёзиб олинганини билдириб, уларни далил сифатида судга такдим килди. Суд билан бир бинода жойлашган Адлия бошкармаси хам бу хусусда судга ёзувли маълумотнома берди. Жараённинг бундай кетишини кутмаган суд раиси 8 ноябргача танаффус эълон килишдан бошка йўл кўрмади.
Бир махаллар хукук химоячиси сифатида танилган Абай Бойбулатов ўз ташкилотини обрўсилантириш учун тухмат ва бўхтон йўлига нима учун ўтганини тушуниш кийин, деди мухбиримизга Васила Иноятова. Уни ўз сафдошлари раисликдан озод килдилар. Раис бўлиш бутун умрга берилган имтиёз эмас. Ташкилотнинг оддий аъзоси бўлиб ишлаб хам одамларга хизмат килиш мумкин. Инсон хукукларини химоя килишдек савобли ишни ўзгаларни хакоратлаш ва камситишдан узок турган, бундай тухмат ва бўхтонларни таркатишдек иллатлардан холи бўлган одамгина кила олади. Ўйлайманки, Байбулатов вакти келиб хато килаётганини, раисликдан кетишини фожеадек кўриши нотўгри эканлигини тушуниб етади ва, балки, сафимизга кайтади.
