Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Шахрихон округ сайлов комиссиясининг рад жавоби
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 17 октябрь куни Шахрихонлик сайловчиларнинг Ташаббус гурухи мажлис ўтказиб, Олий мажлиснинг Конунчилар Палатаси депутатлигига 15-чи Шахрихон сайлов округидан номзод килиб, шахар «Тез ёрдам» муассасасининг Бош врачи, «Бирлик» Партиясининг фаоли Музаффар Охуновни кўрсатган эди. Мажлиснинг хужжатлари 19 октябрда округ сайлов комиссисига топширилгандан кейин, вилоят хокими Бегалиевнинг топшириги бўйича, 15-чи Шахрихон сайлов округига вилоят ва туман хокимиятларининг вакиллари келиб, Ташаббускор гурухнинг аъзолари билан бирма бир сухбат ўтказишган ва уларга турли тазйиклар ўтказишиб, йигилишда катнашмаганлиги хакида ариза ёзиб беришни талаб килишган. Каттик кўркитишлар натижасида 30 га якин одам хокимият вакиллари талаб килган аризани ёзиб беришган.
Андижон вилоят хокими Бегалиев ўз одамларига: «Музаффар Охунов Пўлатжон Охуновнинг укаси. Улар бир бирига ўхшайдилар. Бирининг ўрнига иккинчиси ташвикот ўтказиб, сайловларни ютиб кетиши мумкин. Бунинг олдини олиш, Музаффар Охуновнинг номзодини йўкка чикариш керак» деб таълимот берганини хам мухбирларимиз аниклашди. Бечора хоким 3-4 кундан кейин Пўлат Охуновнинг ўзи хам номзод килиб кўрсатилганинидан хабардаор бўлгач, кандай ахволга тушганини тахмин килиш кийин бўлмаса керак.
Нихоят, 23 октябрда округ сайлов комиссияси бу масала юзасидан карор кабул килибди. Кеча кечкурун Ташаббус гурухи вакилларига топширилган бу карорнинг кискача мазмуни шундай.
Сайловчилар Ташаббускор гурухи Ваколатли вакили Д.Маматовнинг аризаси ва бошка хужжатлар кўриб чикилди. Округ сайлов комиссиясига такдим этган хужжатларини ўрганилганида, ушбу хужжатларда сайловчилар Ташаббускор гурухи йигилишида катнашган деб рассмийлаштирилган рўйхатнинг 77-, 184-, 185 ракамлари рўйхатдан тушиб колиш натижасида фукаролар рўйхати Ташаббускор гурух хужжатидаги 330 нафар эмас, балки 327 нафар эканлиги аникланди, уларнинг айримлари билан сухбат ўтказилганида, улардан 46 нафари ташаббускор гурух йигилишидан бехабар эканлиги ва катнашмаганлиги аникланганлиги, натижада Ташаббускор гурух йигилишида конунда талаб этилган 300 нафар сайловчи ўрнига 281 нафар сайловчиларни ташкил этганлиги, йигилиш баёнида кайд этилган фукаролар тўлик иштирок этмаганлиги, шунингдек, хужжатларда Ташаббускор гурухнинг йигилиш ўтказган манзили ва вакти аник кўрсатилмаганлиги, текширишда 2 нафар фукаронинг рўйхатдаги исми паспортдаги исмига мос келмаганлиги, 104 нафар фукаронинг рўйхатдаги имзолари сохталаштирилганлиги каби камчиликлар мавжудлиги сабабли сайловчилар Ташаббускор гурухининг мазкур хужжатлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга сайлов тўгрисида»ги Конуннинг 23-моддасида кўйилган талабларига мувофик эмас деб топилсин ва сайловчилар Ташаббускор гурухини руйхатга олиш рад этилсин.
Музаффар Охунов ва унинг ишончли вакили Дилмурод Маматов сайлов комиссиясининг карорида кўрсатилган «фактлар» нотўгри эканлигини айтиб, бу иш бўйича судга мурожаат килишларини билдирдилар.
