Пўлат Охунов – мамлакат парламенти депутатлигига номзод

Бугун эрталаб соат 11 да Андижон шахрида 12- Андижон сайлов округидан Олий Мажлиснинг Конунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш бўйича сайловчилар Ташабускор гурухининг йигилиши бўлди. 360 сайловчи катнашган мажлисга Исроилжон Холдаров раислик килди.

Ташабускор гурух карорига асосан «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон мухолифат партиялари ва хукук химоячилари «Давра кенгаши»нинг асосчиси Пўлат Охунов мамлакат парламенти депутутлигига номзод килиб кўрсатилди. Унинг ишончли вакили килиб Дилшодбек Тиллахўжаев тасдикланди.

Мухбиримизнинг айтишича, Дилшодбек Тиллахўжаев мажлис хужжатларини нотариусдан тасдиклатиб, уларни бугунок Округ сайлов комиссиясига топшириш учун харакат бошлаган. Аммо, Андижон вилояти ва водийнинг бошка вилоятларидан келаётган хабарларга кўра, хеч бир ерда сайлов комиссияси раисларини топиб бўлмаяпти, улар гўёки, Тошкентга бир кунлик семинарга чакирилган эмишлар. Раис йўгида эса, бирор ерда комиссиянинг котиби ва оддий аъзоси хужжатларни олишга журъат этмаяпти. Бу холатлар – Ўзбекистонда сайловлар, аввалгилари каби, мутлако конунсизлик атмосферасида ўтказилишининг илк далолатларидир.